“Ўзэкспомарказ” МКК АЖ павильон № 3
Ўзбекистон ССП
026 йил 25–27 март кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан пойтахтимиздаги Миллий кўргазмалар мажмуаси «Ўзэкспомарказ» майдонида «Made in Afghanistan Expo – Tashkent 2026» кўргазмаси бўлиб ўтади.
Тадбирда Афғонистондан 120 дан ортиқ тадбиркор ва компания вакиллари иштирок эттириб, ўз маҳсулотлари ва ҳамкорлик таклифларини тақдим этади.
Кўргазманинг асосий йўналишлари:
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (қуруқ ва янги мевалар, ёнғоқлар, заъфарон ва бошқалар);
Анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари (гилямлар, тўқимачилик, заргарлик буюмлари);
Саноат ва ишлаб чиқариш маҳсулотлари.
Кўргазма доирасида 28–29 март кунлари B2B учрашувлар, бизнес мулоқотлар, экспорт-импорт музокаралари ташкил этилади ва инвестициявий ҳамкорлик учун қулай майдон яратилади.
Барча тадбиркор ва бизнес соҳаси вакилларини янги ҳамкорлар топиш ва бизнес имкониятларини кенгайтириш учун ушбу кўргазмада иштирок этишга таклиф этамиз.
Батафсил маълумот учун:
+998 99 995 38 16
+998 97 446 09 00