“EXPO DESIGN STUDIO” MCHJ
Тўлиқ ҳуқуқли реклама компанияси – бу мақсадли аудиторияга комплекс таьсир кўрсатиб, у потенциал истеьмолчилар/ташриф буюрувчиларни жалб қилишнинг барча соҳаларини қамраб олади. Кенг кўламли реклама акцияларини амалга ошириш кўпинча реклама берувчилар учун қийинчиликлар туғдиради, чунки реклама каналлари ва ташқи реклама воситаларининг кенг формати мавжуд, шунинг учун бунда мутахассисларнинг ва махсус жиҳозларнинг иштирокини талаб қилади. "EXPO DESIGN STUDIO" МЧЖ Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МКК ҳудудида ва шаҳар бўйлаб реклама тайёрлаш ва жойлаштириш бўйича кенг хизматлар турини тақдим этади.
“Реклама-бу аниқ фан эмас. Бу таьсир кўрсатишдир. Таьсир кўрсатиш эса молиявий фойда келтирувчи саньатдир!” Реклама компаниясининг муваффақияти кўп ҳолларда алоҳида элементларни бажариш сифати, техник жиҳозлар ва асосан асосий ғоя фонида сезилмас омилларга боғлиқ. "EXPO DESIGN STUDIO" МЧЖ қуйидаги реклама фаолиятини амалга ошириш бўйича хизматларни тақдим этади:
- ЛЕД-мониторлар. Сизга Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа кўчаси бўйлаб, “Малика” савдо қатновлари (орқада “Корзинка” супермаркетига қарши) ўрнатилган ЛЕД-мониторларда ўз рекламангизни жойлаштириш имконияти мавжуд. Ажойиб контрастлик, юқори ўлчам ва ёрқинликда тасвир ҳар қандай кишини бефарқ қолдирмайди.
- Кўргазма стендларини тайёрлаш. Эксклюзив кўргазма стендларини “нолдан” профессионал тарзда ишлаб чиқиш, дизайн, безаш, материални танлаш ва ишлов бериш.
- Кенг форматли чоп этиш. Рулонли материалларга рақамли чоп этиш (винил плёнка, қоғоз, баннер мато, тўр). Бу ташқи реклама элементларида рангли тасвирларни ҳосил қилишда қўлланилади.
- Гравюр машинасида кесиш ва ўйма. Юқори сифатли лазер билан кесиш MFD, PVC ва DSP ёрдамида турли мақсадлар учун эксклюзив декоратив маҳсулотлар тайёрлашда қўлланилади. Лазер билан кесилган элементларнинг қорайган қиррраси бўлади, бу эса маҳсулотнинг контурларини таькидлайдиган декоратив эффект сифатида ишлатилиши мумкин.
- Полиграфик маҳсулотлар. Брошюралар, таклифнома, карточкалар ва визиткаларни корпоратив услубда тезда тайёрлаш. Замонавий жиҳозлар билан жиҳозланганлиги сабабли, биз ҳар қандай ҳажм ва мураккабликдаги полиграфик буюртмаларни тезда бажариш имкониятига эгамиз.
Таьминланадиган хизматлар жаҳон брендлари, масалан, INFINITY ва ARTISMAN томонидан ишлаб чиқарилган профессионал жиҳозларда амалга оширилади, бу эса ишлов берилаётган маҳсулотларнинг сифатига кафолатдир. Реклама воситаларини ўрнатиш жойига чиқиш юқори малакали монтаж гуруҳи томонидан амалга оширилади.
Доимий мижозлар учун “EXPO DESIGN STUDIO” МЧЖ махсус чегирмалар тизимини тақдим этади!
МЧЖ "EXPO DIZAYN STUDIO" Амир Темур кўч. 107, тел: +99897 440-30-40 e-mail: eds_uz@mail.ru