Ру Ўз O'z En

"Япон Боги"га ташриф буюриш қоидалари

“Ўзэкспомарказ” МКК АЖ
Бошқарув раисининг
30.04.2026 йилдаги
43-ICH-сон буйруғига
1-илова

ЯПОН БОҒИГА ТАШРИФ БУЮРИШ ҚОИДАЛАРИ 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма компанияси АЖ га қарашли, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 107-уйда жойлашган Япон боғи маданий дам олиш ва ҳордиқ чиқариш маскани ҳисобланади.

1.2. Мазкур Қоидалар Япон боғига ташриф буюриш тартибини белгилайди ва барча ташриф буюрувчилар учун мажбурийдир. Ушбу Қоидалар қўпол равишда бузилган, жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид юзага келган ҳолларда, Япон боғи маъмурияти ташриф буюришни ва хизмат кўрсатишни рад этиш ҳуқуқига эга.

1.3. Япон боғи маъмурияти ушбу Қоидаларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга. Барча амалдаги таҳрирлар расмий ахборот стендида ва/ёки компания сайтида жойлаштирилади.

1.4. Боғнинг иш тартиби, қўшимча хизматлар рўйхати ва нархлар кириш қисмида жойлаштирилади ҳамда маъмурият томонидан ўзгартирилиши мумкин.

2. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

2.1. Ушбу Қоидалар доирасида Япон боғининг барча мавжуд хизматларидан фойдаланиш.

2.2. Боғ фаолияти ва ўтказилаётган тадбирлар ҳақида 95-156-22-22 телефони орқали маълумот олиш.

3. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Мазкур Қоидаларга риоя қилиш, бошқа ташриф буюрувчилар ва ходимларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, боғ мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш.

3.2. Киришда чипта харид қилиш. Чипта сотиб олиш Қоидалар билан танишилганини ва уларга розилик билдирилганини англатади.

3.3. Зарурат бўлганда, қўриқлаш ходимларининг илтимосига кўра шахсий буюмларни ахлоқий меъёрларга мувофиқ визуал кўздан кечириш учун тақдим этиш.

3.4. Фавқулодда ҳолатлар, унутилган буюмлар ёки хавфсизликка оид бошқа таҳдидлар юзага келганда дарҳол боғ ходимларига хабар бериш.

3.5. Вояга етмаган ташриф буюрувчилар доимий равишда катталар назоратида бўлиши шарт.

4. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ

4.1. Алкогол, гиёҳвандлик ёки заҳарланиш ҳолатида бўлиш.

4.2. Алкоголли ичимликлар, гиёҳванд моддалар, пиротехника воситалари, қурол ва газ баллончаларини олиб кириш ёки истеъмол қилиш.

4.3. Ҳар қандай турдаги пиротехника воситаларидан фойдаланиш: қарсилдоқ пиротехника воситалари, бенгал чироқлари, феерверклар, салютлар, тутунли шашкалар, шунингдек ялтироқ ёки конфетти солинган шарлар.

4.4. Ҳудудни ифлослантириш, чиқиндиларни ташлаш, гулхан ёқиш.

4.5. Кунгабоқар уруғларини (семечка) сочиш ва истеъмол қилиш.

4.6. Майсазорга зарар етказувчи сув ўтказмайдиган асосли плед ва гиламчалардан фойдаланиш, шунингдек ҳаво ўтказмайдиган ёстиқ, кўрпа ва пледларни олиб кириш.

4.7. Сув ҳавзаларида чўмилиш, рухсат этилмаган жойларда қуёшда тобланиш, ярим яланғоч ҳолда юриш.

4.8. Фаол ўйинлар ўйнаш (футбол, бадминтон ва бошқалар); тўплар, скейтбордлар, самокатлар, велосипедлар, роликларни олиб кириш.

4.9. Тинчликни бузиш, овоз кучайтирувчи ускуналардан фойдаланиш, қулоқчинсиз мусиқа эшитиш.

4.10. Маъмуриятнинг ёзма рухсатисиз фото ва видео суратга олиш, реклама ва савдо акцияларини ўтказиш.

4.11. Хизмат хоналарига кириш.

4.12. Ҳайвонлар билан кириш.

4.13. Болаларни қаровсиз қолдириш.

4.14. Ходимлар ва қўриқлаш хизматининг вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш.

4.15. Боғ ҳудудига полиз экинларини (тарвуз, қовун ва бошқалар) олиб кириш ва истеъмол қилиш.

5. ЖАВОБГАРЛИК

5.1. Ташриф буюрувчи айби билан Япон боғи мулкига зарар етказилган ёки йўқ қилинган тақдирда, у зарарни тўлиқ қоплашга мажбур. Қоплаш суммаси таъмирлаш ёки алмаштириш қийматига асосан белгиланади.

5.2. Маъмурият ушбу Қоидалар бузилиши оқибатида юзага келган бахтсиз ҳодисалар учун жавобгар эмас.

5.3. Маъмурият қаровсиз қолдирилган шахсий буюмлар учун жавобгар эмас.

5.4. Зарурат туғилганда маъмурият боғ иш фаолиятини муддатидан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эга.

6. ҚЎШИМЧА

6.1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда санитария ва ёнғин хавфсизлиги меъёрларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

6.2. Жисмоний имконияти чекланган ташриф буюрувчиларга объектнинг техник имкониятлари доирасида ёрдам кўрсатилиши мумкин.

6.3. Боғ маъмурияти ташаббуси билан муддатидан олдин ёпилган тақдирда, компенсация (товон пули) ёки ташрифни бошқа кунга кўчириш тақдим этилиши мумкин.

6.4. Япон боғи ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва белгиланган қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш мақсадида видеокузатув олиб борилади. Видеоёзув Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech