“Ўзэкспомарказ” МКК АЖ
Бошқарув раисининг
30.04.2026 йилдаги
43-ICH-сонли буйруғига
2-илова
1.1. “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма компанияси АЖ га қарашли, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 107-уйда жойлашган “Аквабоғи” сув аттракционлари боғи кўп функцияли дам олиш маскани ҳисобланади. Ушбу маскандан фойдаланиш жисмоний ҳаракат ва фаолликни талаб қилади. Ташриф буюрувчи Аквабоғига киришдан олдин ўзининг жисмоний имкониятлари ҳамда сузиш (сувда ўзини тутиш) кўникмаларини баҳолаши лозим. Сув аттракционлари илмий асосда ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг тўғри фойдаланилиши инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайди.
1.2. Мазкур Қоидалар Аквабоғига ташриф буюриш тартибини белгилайди ва барча ташриф буюрувчилар учун мажбурий ҳисобланади. Қоидалар қўпол бузилган ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид юзага келган ҳолларда, маъмурият киришни ва хизмат кўрсатишни рад этиш ҳуқуқига эга.
1.3. Аквабоғи маъмурияти ушбу Қоидаларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга. Амалдаги таҳрирлар расмий ахборот стендлари ва “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ веб-сайтида жойлаштирилади.
1.4. Аквабоғига ташриф буюриш қоидалари бўйича саволлар юзага келганда, тўлиқ маълумотни кассирлар ёки администраторлардан олиш мумкин.
1.5. Аквабоғи иш вақти, қўшимча хизматлар рўйхати ва нархлар кириш қисмида жойлаштирилган бўлиб, маъмурият томонидан ўзгартирилиши мумкин.
1.6. Ташриф буюрувчилар ва ходимлар ўзаро ҳурматда бўлишлари, Аквабоғининг техник воситалари, жиҳозлари, иншоотлари ва коммуникация тизимларига эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари шарт.
2. ТАШРИФ БУЮРИШ ТАРТИБИ, ВАҚТНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА КЕЧИККАН ВАҚТ УЧУН ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ2.1. Ташриф буюрувчи турникетдан ўтиш учун чипта кодини киритади, сўнгра чипта кодини киритиш орқали автоматик равишда бекор қилинган чипта билан бирга калитли қулф ва шкаф рақами ёзилган ёрлиқни олиш учун уни тақдим этади.
Чипта аквабоғда 3 соат давомида бўлиш ҳамда барча сув аттракционларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Сотиб олинган чипта қайтариб олинмайди.
2.2. Вақт ҳисоби ташриф буюрувчи турникетдан ўтган пайтдан бошлаб автоматик равишда бошланади. Чипта гаров билан бирга қимматли буюмлар учун мўлжалланган қутида сақланади.
2.3. Ташриф буюрувчи калитли қулф ва ёрлиқ йўқолган тақдирда тўлов кафолати сифатида бериладиган гаровни топшириши шарт. Гаров миқдори мақбул даражада белгиланади, йўқотилган ҳолатда эса фақат тиклаш харажатлари ундирилади.
2.4. Гаровсиз ташриф буюрувчиларнинг аквабоғига киришига рухсат этилмайди.
2.5. Аквабоғи ходими чипта ва гаровни қимматли буюмлар қутисига жойлаштиради ҳамда ташриф буюрувчига калитли қулф ва шкаф рақами ёзилган ёрлиқни беради.
2.6. Ташриф буюрувчи кийиниш хонасида ёрлиқ рақамига мос шкафни топади, сузиш кийимини кияди ва резина оёқ кийим (сланец, шиппак, пляж оёқ кийими ва бошқалар) кияди, сўнг шкафни қулф билан ёпади. Аквапарк ҳудудига фақат сузиш кийимида киришга рухсат этилади.
Сувли-кўнгилочар зонага киришдан олдин ва ундан кейин ташриф буюрувчи душ қабул қилиши шарт.
Шкафларда пул, қимматбаҳо буюмлар, видео, аудио, фото аппаратура ва ҳужжатларни сақлаш тақиқланади. Аквабоғи маъмурияти ушбу буюмлар йўқолиши учун жавобгар эмас.
2.7. Ташриф буюрувчи ҳар доим ёрлиқ ва калитни ўзида сақлаши шарт, уларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
2.8. 3 соат тугагач, ташриф буюрувчи ёрлиқ ва калитли қулфни тақдим этади ва гаровни қайтариб олади.
2.9. Агар ташриф буюрувчи белгиланган вақтни ошириб юборса, у ҳар бир тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган кечиктирилган соат учун жарима тўлайди (катталар ёки болалар чиптаси бўлишидан қатъи назар).
2.10. Ортиқча вақт учун қўшимча тўлов квитанцияси аквапарк кассасида расмийлаштирилади.
2.11. Ёрлиқ, калит ёки қулф йўқолган тақдирда ташриф буюрувчи дарҳол маъмуриятга хабар беради ва зарар қопланмагунча гаров қайтарилмайди.
- ҚУЙИДАГИ ШАХСЛАР УЧУН СУВ АТТРАКЦИОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧЕКЛАНАДИ
3.1. Ҳомиладор аёллар.
3.2. Ортиқча вазни юқори бўлган, операция ўтказган ёки юрак, умуртқа ва бошқа касалликларга эга шахслар.
3.4. 7 ёшгача бўлган болалар ота-онаси ҳамроҳлигида фақат болалар ҳовузи учун мўлжалланган аттраксионлардан фойдаланишлари мумкин.
3.5. 12 ёшгача бўлган болалар фақат ота-онаси ҳамроҳлигида киритилади.
4. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ4.1. Мазкур Қоидалар доирасида аквабоғнинг барча мавжуд хизматлари, ҳовузлари ва сув аттракционларидан (3-бандда кўрсатилган шахслар бундан мустасно) фойдаланиш.
4.2. Дастлабки тиббий ёрдам олиш.
4.3. Кўнгилочар ҳудудда жойлашган кресло ва шезлонглардан бепул фойдаланиш.
4.4. Аквабоғ хизматларидан фойдаланиш бўйича ноаниқликлар юзага келганда, зарур маълумотларни олиш учун масъул ходимларга мурожаат қилиш.
4.5. Ўз хоҳишига кўра ташрифни муддатидан олдин якунлаш ва аквабоғни тарк этиш. Тўланган вақт тўлиқ фойдаланилмаган тақдирда пул маблағлари қайтарилмайди.
4.6. Қўшимча тўлов эвазига ресторан, савдо нуқталари ва бошқа хизматлардан фойдаланиш.
5. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ5.1. Дам олувчиларнинг соғлиғини сақлаш ва тартибни таъминлашга қаратилган мазкур Қоидаларга, санитария меъёрлари талабларига, ҳовузлар ва сув аттракционларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш ҳамда инструктор кўрсатмаларига амал қилиш. Аквабоғи мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш. Бошқа ташриф буюрувчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш.
5.2. Чипта фақат аквабоғи кассасидан сотиб олинади. Чипта харид қилиниши Қоидалар билан танишилганини ва уларга розилик билдирилганини англатади.
5.3. Зарурат бўлганда, қўриқлаш ходимлари талабига биноан шахсий буюмларни ахлоқий меъёрларга мувофиқ визуал кўрик учун тақдим этиш.
5.4. Фавқулодда ҳолатлар, унутилган буюмлар ёки хавфсизликка оид бошқа таҳдидлар юзага келганда дарҳол аквабоғи ходимларига хабар бериш.
5.5. Вояга етмаган ташриф буюрувчилар доимий равишда катталар назоратида бўлиши шарт.
6. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ6.1. Кириш чиптасини тўламасдан назорат пунктларидан ўтиш, шунингдек ёпиқ назорат пунктлари ва тўсиқлардан ўтиш. Алкогол, гиёҳвандлик ёки токсик мастлик ҳолатида бўлиш.
6.2. Ифлос кийим ёки оёқ кийимда, санчувчи, кесувчи ёки шиша буюмлар билан кириш; алкогол, гиёҳвандлик ёки бошқа мастлик ҳолатида бўлиш; очиқ жароҳатлари, юқумли ёки тери касалликлари бўлган шахсларнинг кириши; шунингдек тиббий боғламлар, ёпиштирилган лейко-пластир билан келиш ёки диққат ва реакция тезлигини пасайтирувчи дори воситалари таъсири остида бўлиш.
6.3. Алкоголли ичимликлар, гиёҳванд моддалар, пиротехника воситалари, қурол ва газ баллончаларини олиб кириш ёки истеъмол қилиш. Озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш.
6.4. Ёнғин хавфли, портловчи, заҳарловчи ва заҳарли моддалар, ўқотар ва газ қуроллари, босим остидаги идишлар ҳамда тез синувчи буюмларни олиб кириш.
6.5. Ҳудудга уй ва ёввойи ҳайвонлар билан кириш.
6.6. Аквабоғи ҳудудининг барча жойларида чекиш, шу жумладан электрон сигареталар ва бошқа муқобил чекиш воситаларидан фойдаланиш (фақат махсус ажратилган жойлар бундан мустасно).
6.7. Жиҳозлар ҳамда бино ва иншоотларнинг архитектура-безак қисмларига зарар етказиш.
6.8. Маъмурият рухсатисиз савдо, реклама ва бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш.
6.9. Болаларни қаровсиз қолдириш.
6.10. Парк ходимлари ва қўриқлаш хизматининг вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш.
6.11. Аквабоғи ҳудудига ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини (жумладан уйда тайёрланган овқатларни), шунингдек сув ва бошқа ичимликларни пластик ёки шиша идишларда (жумладан баклашка ва бутилкаларда) олиб кириш (мажмуа ҳудудида сотиб олинган маҳсулотлар бундан мустасно).
7. ЖАВОБГАРЛИК7.1. Ташриф буюрувчи айби билан аквапарк мулкига зарар етказилган ёки у йўқ қилинган тақдирда, у етказилган зарарни тўлиқ ҳажмда қоплашга мажбур. Қоплаш суммаси таъмирлаш ёки алмаштириш қиймати асосида белгиланади.
7.2. Мазкур Қоидалар бузилган тақдирда, аквабоғи маъмурияти ташриф буюрувчидан ҳудудни тарк этишни талаб қилиш, унга ташриф буюришни ва хизмат кўрсатишни рад этиш ҳуқуқига эга. Қоидабузарларга ташриф учун тўланган маблағлар қайтарилмайди.
7.3. Аквабоғи ҳудудида бир вақтнинг ўзида бўлиши мумкин бўлган ташриф буюрувчилар сони чекланган. Қулай шароит яратиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида максимал сиғимга эришилганда, маъмурият аквабоғига ташриф учун хизматлар сотувини вақтинча тўхтатиш ҳуқуқига эга.
7.4. Мазкур Қоидалар ва инструктор кўрсатмалари бузилиши оқибатида юзага келган бахтсиз ҳодисалар учун маъмурият жавобгар эмас.
7.5. Қаровсиз қолдирилган шахсий буюмлар учун маъмурият жавобгар эмас.
7.6. Зарурат туғилганда, маъмурият аквабоғи фаолиятини муддатидан олдин якунлаш ҳуқуқига эга.
8. ҚЎШИМЧА8.1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, жумладан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, санитария ва ёнғин хавфсизлиги меъёрларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
8.2. Жисмоний имконияти чекланган ташриф буюрувчиларга обектнинг техник имкониятлари доирасида ходимлар томонидан ёрдам кўрсатилиши мумкин.
8.3. Маъмурият ташаббуси билан аквабоғи муддатидан олдин ёпилган тақдирда, компенсатсия (товон пули) берилиши ёки ташриф бошқа вақтга кўчирилиши мумкин.
8.4. Аквабоғи ҳудудида ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида видеокузатув олиб борилади. Эркаклар кийим алмаштириш хонасида видеокузатув фақат умумий ҳудудда (кириш қисми) амалга оширилади ва кийим алмаштириш жараёнида шахсни аниқлаш имконияти мавжуд эмас. Видеокузатув тизими душ ҳамда ҳожатхона кабиналарини қамраб олмайди. Барча видеоёзувлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қатъий мувофиқ равишда қайта ишланади.
СУВ АТТРАКЦИОНЛАРИ ВА ҲОВУЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ“Болалар ҳовузи”, “Тобогган”, “Сокин йўл” ва “Камикадзе”
Ҳовузлар:
“Тўлқинли ҳовуз”, “Жакузи”, “Ўсмирлар ҳовузи”, “Болалар”
Сув аттракционлари тезлик билан тушиш учун мўлжалланган.
Ташриф буюрувчи ўзининг жисмоний имкониятларини ҳамда фарзандининг соғлиғи ҳолатини мустақил баҳолаб, хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўзига мос сув аттракционини танлаши лозим.
- сузишдан олдин ташқи ҳожатхонадан фойдаланиш ва душ қабул қилиш;
- инструктор кўрсатмаларига амал қилиш;
- тушишлар орасида камида 30 сония интервалга риоя қилиш;
- бассейн ва қуёшли дам олиш ҳудудларида тозаликни сақлаш.
- 12 ёшгача бўлган болаларнинг катталар ҳамроҳлигисиз ҳовузлар ва сирпаниш йўлакларидан фойдаланиши;
- 7 ёшгача бўлган болаларнинг “Тобогган”, “Сокин йўл” ва “Камикадзе” йўлакларидан фойдаланиши;
- 5 ёшгача бўлган болаларнинг болалар ҳовузи ва ундаги сирпаниш йўлакларидан катталар назоратисиз фойдаланиши; шунингдек, 12 ёшдан катта болалар ва катталарнинг болалар ҳовузидан фойдаланиши;
- ҳомиладор аёллар, ортиқча вазнли шахслар, операция ўтказганлар, юрак касаллиги, таянч-ҳаракат тизими ёки бошқа муҳим аъзолар касалликлари мавжуд бўлган шахсларнинг сув аттраксионларидан фойдаланиши;
- алкогол ёки гиёҳвандлик таъсири остида бўлган шахсларнинг ҳовузлар ва сирпаниш йўлакларидан фойдаланиши;
- эркин тушиш вақтида ҳаракатни секинлаштириш, ўрнидан туриш, йўлак бўйлаб юриш, бош билан олдинга ёки ўтирган ҳолда тушиш;
- ўзи билан бегона буюмлар олиб кириш;
- сирпаниш йўлакларидан тушиш ҳудудида туриш, “Сокин йўл” ва “Тобогган” қабул ҳовузларида сузиш;
- ҳовузларга шўнғиш;
- ҳовуз атрофидаги қуёшли майдонларда югуриш, жароҳатга олиб келиши ёки бошқаларга зарар етказиши мумкин бўлган ўйинларни ташкил этиш;
- тўсиқлардан ошиб ўтиш, тўкиш панжаралари устига чиқиш ёки юриш;
- “Тўлқинли ҳовуз” ишлаётган вақтда назорат чизиғидан ўтиб кетиш;
- сирпаниш йўлакларида навбат ва тартибни бузиш;
- зинапоя ва майдончаларда курашиш, итариш, ўзини ёки бошқаларни тўсиқ панжараларидан чиқариб юбориш.