Ру Ўз O'z En

Тошкентленд

"Тошкентленд" Болалар Боғи

“Тошкентленд” болалар боғи – бу болаларга қувонч бахш этувчи, катталарга эса ўзини боладек хис қилиш имкониятини берувчи сеҳрли мамлакат. Боғда нафақат болалар, балки ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари хам фойдаланишлари мумкин бўлган энг замонавий ва хавфсиз аттракционлар мавжуд. Ажойиб қалъа дарвозалари орқали мўжизалар мамлакатига киринг ва қувонч, бепарволик ва хаяжонли сир муҳитига шўнғинг, бундан яхшироқ нима бўлиши мумкин?!

Карусел

Ҳар қандай болалар боғининг ажралмас қисми нима? - деб исталган одамдан сўранг — албатта, жавоб бир хил бўлади: "Ка-ру-сел!". Безатилган карусел, худди эски яхши даврлардагидек, тебраниб, айланади. Ҳашаматли аравачалар, шерлар, отлар, филлар ҳамда бошқа тирик табиат вакилларини айлантиради.

Тўлқин (Waikiki тўлқини)

9 балли довул вақтида бошқарувдан чиққан кема палубасида турган одамнинг ҳолатини ҳис этишни хоҳлайсизми? Ўзингизда журъат топинг – махсус дастур асосида ҳаракатланадиган платформа сизни тўлқинлар ўйнаган ғазабланган денгизга олиб киради.

Skyflier — Осмон учувчиси

Ушбу аттракцион сизга коинотга парвоз қилишга қанчалик лаёқатли эканлигингизни синаб кўриш имкониятини беради. У сизга оғирликсиз ҳолат нима эканини ва Ернинг тортиш кучи қандай таъсир қилишини ҳис қилиш имконини яратади.

Бумеранг

Шаклли йўлак бўйлаб катта тезликда ҳаракатланадиган аттракцион – бу кучли ҳиссиётларга тайёр бўлмаганлар учун эмас. Ҳаётингизда ҳеч бўлмаганда бир марта бу унутилмас лаҳзаларни бошдан кечиринг – ва кундалик ҳаётдаги барча ташвишлар сизга оддий бўлиб кўринади.

Кузатув ғилдираги

Кузатув ғилдирагининг энг юқори нуқтасига, 24 метр баландликка секин кўтарилар экан, эски боғнинг сеҳрли манзараларидан баҳраманд бўлиш мумкин. Юқоридан кўплаб таъсирли аттракционлар боғга ҳаёт бағишлайди, боғга туташ шаҳар кўчалари кўз олдингизда гавдаланади, ҳатто узоқда жойлашган қор билан қопланган тоғ соҳилларининг силуэтларини орзу билан кузатиш мумкин.

Африка сафари

Дарё бўйида қайиқда сайр қилиш сизга сунъий шаршара салқинлигини ва ёввойи табиатнинг барча гўзалликларини ҳис қилиш имконини беради. Бу ерда сиз улкан буғулар билан юзма-юз учрашишингиз, қайиқ қиррасида оғзини очиб турган тошбақаларни кўришингиз, бошларингиз устидаги дарахт шохидан сакрашга тайёрланган леопардларни кузатишингиз мумкин. Шунингдек, кутилмаганда сувдан юзага чиққан гиппопотамларни, сувли жойларда бутун оиласи билан чўмилаётган филларни, ва сизнинг кўз ўнгингизда осойишта тарзда ўз овқатини бўлиб еяётган шерларни кўриши мумкин.

Ўрта асрлар қўрқинчли қалъаси

Ушбу аттракционда ёруғлик ва товуш эффектлари муваффақиятли қўлланилган бўлиб, у сизнинг нервларингизни бироз титратиб, қоронғуликдан кутилмаганда пайдо бўладиган нарсалар билан ҳайратга солади... Нима эканлигини ўйлаябсизми? Келинг, кўринг!

Кириш бепул

Аттракцион нархи:

Катталар учун чипта: 20000 сўм

Болалар учун чипта (3 ёшдан 12 ёшгача): 10000 сўм

Тўлов шакли: Исталган

Манзил: Амир Темур кўчаси, 107-уй

Телефон: +998 71 235-02-50

Паркнинг иш вақти: 10.00 дан 21.00 гача

Касса иш вақти: 10.00 дан 20.00 гача

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech