“Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ Комплаенс-инспектори
Иш тажрибаси: 1–3 йил
Тўлов шакли: Ойлик иш ҳақи
Бандлик тури: Доимий (штат асосида)
Иш тартиби: Одатий (иш жойида)
Иш кунлари ва вақти: 5/2, 09:00–13:00
Синов муддати: 3 ой
Маълумот даражаси: Олий (бакалавр)
Малакавий талаблар
- Олий маълумот (юриспруденция, иқтисодиёт, молия, солиқ, аудит, тизимли таҳлил, менежмент ёки ахборот технологиялари мутахассисликлари бўйича);
- Камида 2 йиллик тажриба (коррупцияга қарши курашиш соҳасида махсус ўқув курсларидан ўтганлик тўғрисида сертификатга эга бўлиши керак);
- Катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш, компьютер тизимидаги дастурларда эркин ишлаш, Ms Excel, Ms Word ва Ms Power Point дастурларини юқори даражада ўзлаштирган бўлиши;
- Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатидаги янгиликлардан хабардор бўлиши;
- Тезкорлик, таҳлилий ёндашув ва масъулият;
- Ахборот хавфсизлиги сиёсати талабига риоя қилиш;
- Расмий ҳужжат билан ишлаш кўникмасига эгалиги;
- Жамоа билан ишлаш кўникмаси;
- Ўзбек тилида мукаммал саводхонлик ( Рус ва инглиз тилларини билиш афзаллик сифатида қаралади).
Лавозим мажбуриятлари
- “Ўзэкспомарказ”МКК” АЖ ходимлари ўртасида вазифа ва функционал мажбуриятларни тақсимлаш ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштириш;
- “Ўзэкспомарказ”МКК” АЖ коррупцияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш;
- “Ўзэкспомарказ”МКК” АЖда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш учун сўров, таҳлил ва мониторинг ўтказиш;
- Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- “Ўзэкспомарказ”МКК” АЖ томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда ижро юзасидан ҳисоботлар тайёрлаш;
- “Ўзэкспомарказ”МКК” АЖ да харид, шартнома, кадрлар ва молиявий жараёнларда коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- “Ўзэкспомарказ”МКК” АЖ ички ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
- Давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш юзасидан зарур чораларни кўриш ва профилактик текширувлар ўтказиш.;
- Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ваколатли давлат органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этилишини таъминлаш;
- Меҳнат жамоасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;
- “Ўзэкспомарказ”МКК” АЖ да комплаенс тизимини такомиллаштириш ва хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- Ички ва ташқи аудит ва ваколатли органлар томонидан ўтказилган текширувларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари ижросини назорат қилиш;
- Коррупцияга қарши курашиш соҳасида тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш;
- “Ўзэкспомарказ”МКК” АЖ бошқарув раисига коррупцияга қарши курашиш, комплаенс ва қонунчилик масалалари юзасидан таклиф киритади;
- Қонунчиликка мувофиқлик коррупцияга қарши курашиш масалалари юзасидан ходимларга маслаҳатлар бериш;
- Бўлим фаолиятига оид ички тартиб, низом ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш;
- Зарур ҳолларда хизмат текширувларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш;
- Хизмат вазифаларини бажариш жараёнида ўзига маълум бўлган давлат, хизмат ёки тижорат сирини ошкор этмаслик;
- Ўз хизмат вазифаларини виждонан бажариш, шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслик ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш;
- “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ ходимлари, айниқса коррупциявий хавфи юқори бўлган лавозимлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув материаллари ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш;
- “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ ходимлари учун коррупцияга қарши ва комплаенс бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш ҳамда иштирокини назорат қилиш;
- “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ тизимида коррупциявий хавфи юқори бўлган соҳалар ва лавозимларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Иш вақти
09:00 - 18:00
Мутахассислик
Юриспруденция, иқтисодиёт, молия, солиқ, ауди, тизимли таҳлил, менежмент ёки ахборот технологиялари йўналишлари
Мурожаат қилиш тартиби
Мазкур лавозимга номзодингизни тақдим этиш учун тўлиқ таржимаи ҳолингизни (объективка) қуйида кўрсатилган қулай алоқа воситалари орқали юборишингиз сўралади. Ҳар бир мурожаат батафсил ўрганиб чиқилади ва саралашдан ўтган номзодлар билан боғланилади.
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 107-уй. Мўлжал: Бодомзор метроси.
Мурожаат учун: 71-236-66-15.
E-mail: info@uzexpocentre.uz.
____________________________
- 30.06.2026й. ҳолатига кўра бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида Маълумотлар.
- 2025-йил 30-сентябрь ҳолатига кўра бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида Маълумотлар.
- 2024-йил 31-декабр ҳолатига кўра бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида Маълумотлар.
- 2023-йил 30-сентябр ҳолатига кўра бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида Маълумотлар
- 2023-йил 31-июль ҳолатига кўра бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида Маълумотлар