30 йил давомида “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ павильонларида 1500 дан ортиқ кўргазма тадбирлари ўтказилди. Улардан 1200 таси халқаро ихтисослашган кўргазмалар ва 300 дан ортиқ миллий экспозицияларни ташкил этди. Шунингдек, мамлакатимизнинг 100 дан ортиқ халқаро кўргазма форумларида иштирок этиши таъминланди.
1992 йил Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазма асосида Республика Савдо-кўргазма маркази “Ўзэкспомарказ” ташкил этилди. (ҳозирги “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ).
1993 йил Мамлакатимизнинг Жанубий Кореянинг Тежжон шаҳрида ўтказилган “ЭXPO 1993” халқаро кўргазма форумида иштироки таъминланди (кумуш медали). Биринчи марта Ўзбекистон мустақил давлат сифатида бундай йирик халқаро форумда қатнашди.
1994 йил Мамлакатимизнинг Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган Ислом Цивилизацияси Жаҳон фестивалида иштироки таъминланди.
1995 йил «Тошкентланд» соғломлаштириш ва кўнгилочар мажмуасининг фойдаланишга топширилиши.
1996 йил Ўзбекистон Республикасининг Халқаро кўргазмалар бюросига (ХКБ) аъзо бўлиши. Тошкентда Япон боғининг қурилиши бошланиши муносабати билан пойдевор тоши қўйилиши.
2000 йил Мамлакатимизнинг Германиянинг Ганновер шаҳрида ўтказилган “EXPO 2000” халқаро кўргазма форумида иштироки таъминланди.
2001 йил Япон боғининг фойдаланишга топширилиши.
2002 йил Япон боғининг 2-босқичининг фойдаланишга топширилиши.
2003 йил Икки қаватли кинолекторий биносининг реконструксияси амалга оширилди.
2004 йил Павильон №3 («Ирригация») нинг уч юлдузли «EXPO» меҳмонхонасига айлантирилиши.
2005 йил Мамлакатимизнинг Япония Аичи префектурасида ўтказилган “EXPO 2005” халқаро кўргазма форумида иштироки таъминланди (кумуш медали).
2007 йил Павильон №2 нинг фойдаланишга топширилиши. “Ўзэкспомарказ” ҳудудининг жануби-ғарбий томонидаги кириш порталининг фойдаланишга топширилиши. «Боз-су» дарёси устидаги пиёдалар кўпригининг реконструксияси. Марказий павильонга янги кириш эшигининг очилиши. Павильон №1 олдида очиқ кузатув майдончасининг қурилиши. «Ўзэкспомарказ» МКК АЖни Халқаро савдо ва кўргазмалар мажмуаси объектларидан ажратиб турувчи ғиштдан ясалган тўсиқ деворининг қурилиши.
2008 йил Халқаро савдо марказининг фойдаланишга топширилиши.
2010 йил Павильон №3 ва №4 нинг глобал реконструциясидан сўнг фойдаланишга топширилиши ва 3 ва 4-павильонларни боғловчи янги Атриумнинг қурилиши. Мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида ўтказилган “EXPO 2010” халқаро кўргазма форумида иштироки таъминланди.
2012 йил Павильон №3 нинг барча коммуникацияларини янгилаш билан реконструксияси бошланди.
2015 йил Мамлакатимизнинг Италия Милан шаҳрида ўтказилган “EXPO 2015” халқаро кўргазма форумида иштироки таъминланди.
2016 йил Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) матбуот марказининг ташкил этилиши (июн). Ангрен-Пап темир йўл линиясининг очилишига бағишланган телекўприк (август). Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг брифинги (декабр).
2017 йил Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми доирасида Астанада ўтказилган Миллий саноат кўргазмаси (март).
Душанбеда Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси (апрел).
Ўзбекистоннинг Астана шаҳридаги «EXPO-2017» халқаро ихтисослашган кўргазма форумида иштироки таъминланди (июн-сентябр).
Қозоғистон товарлари кўргазмаси ва Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес форуми (сентябр).