13-16 июнь кунлари Ўзэкспомарказда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг расмий қўллаб-қуватлашида Homeshow кўргазмаси бўлиб ўтади. MEYOS мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси томонидан ташкил қилинаётган ушбу кўргазмада маҳаллий мебелчилар ўз янгиликларини чет эл баерлари - улгуржи харидчиларга тақдим этишлари учун имконият яратилади. Шунингдек, кўргазмада маҳаллий ва хорижий меҳмонлар маҳсулот билан танишиб, мебель, ёғочни қайта ишлаш, интерьер ва дизайн билан боғлиқ барча саволларига жавоб олишлари, шунингдек, “Home Show 2022” кўргазмасида намойиш этиладиган барча маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қўлланадиган барча зарур техника ва материаллар ҳақида маълумот олишлари мумкин.
“Home Show 2022” кўргазмаси 3 йўналишда бўлиб ўтади. Яъни:
- Homeshow — барча турдаги мебель жиҳозлари кўргазмаси.
Унда мебель, маҳаллий ва хорижий брендлардан мебелларининг энг яхши моделлари тақдим этилади.
- Woodshow - мебель ишлаб чиқариш учун ускуна ва ҳомашёлар кўргазмаси.
Унда брендларда соҳа мутахассисларига ёғочсозлик маҳсулотларини тақдим қилиш, Ўзбекистон бозорида ўзини намойиш этиш, ишончли шартномалар тузиш ва янги ҳамкорлар ҳамда дистрибюторларни топиш имкони яратилади.
- HoReCa - меҳмонхона, ресторан ва кафелар учун тайёр ечимлар кўргазмаси.
Унда овқатланиш муассасалари ва меҳмонхоналар учун кўп ишлатилишга мослаштирилган, маҳкам ва чидамли материаллардан ишлаб чиқарилган тайёр интерерлар намойиш этилади.
Хорижий баерлар учун жараён максимал даражада самарали ва қулай бўлиши учун махсус дастур тайёрланган. Ҳомешов кўргазмасининг дастури:
Кўргазманинг биринчи яримида Мебель форуми доирасида иштирокчи ва ташриф буюрувчилар орасида очиқ мулоқот бўлиб ўтади. Унда хоҳловчилар соҳа мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавобларни олишлари мумкин бўлади. Кўргазманинг 3-4-кунлари миллий сайил бўлиб ўтади. Унда ташриф буюрувчиларга яхши кайфият улашиш учун ҳунармандчилик шоулари, кўнгилочар дастурлар, совринли ўйинлар уюштирилади.
“Home Show 2022” кўргазмасининг ҳар кунида халқимиз учун мебелчилар томонидан йирик совғалар тақдим қилинади. Ушбу 4 кун давомида “Home Show 2022” ҳар хил нархдаги турли тоифадаги мебеллар тақдим этилган Марказий Осиёдаги энг катта шоурумга айланади.
Кўргазмага барчани таклиф қиламиз!
“Home Show 2022” - нафақат маҳаллий, балки хорижий мебель ва декор ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, дизайнерлар истеъмолчилар эътиборига уй, офис, кафе, ресторан ва меҳмонхоналар учун тайёр интерер дизайнини тақдим этадиган шоу форматидаги биринчи кўргазма. Биринчи “Ҳоме Шов” кўргазмаси 2019 йилда ўтган бўлиб, улкан натижалар кўрсатди: 6 минг м²ни ташкил этган майдонда 85га яқин маҳаллий ва ҳорижий ичлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотини 15 мингдан зиёд ташриф буюрувчиларга намойиш қилди.
Бош ҳамкорлар: DAFNA Furniture ва EMAN Materials.
Қўсимча маълумот учун: +998 98 362 22 88; info@homeshow.uz; https://homeshow.uz/