2024 йил 27 август куни «Ўзэкспомарказ» АЖнинг 1-павильонида II Ўзбекистон-Беларусь аёллар бизнес-форумининг пленар мажлиси ва «Made in Belarus» ҳамда «Made in Uzbekistan» кўргазма-тақдимотлари ўтказилади.
Тадбирларда Беларусь Республикаси Миллий йиғилиши Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова бошчилигидаги Беларусь делегацияси ҳамда Ўзбекистон томонидан Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева иштирок этадилар.
Беларусь томонидан бизнес-форумда 100 га яқин ишбилармонлар ва давлат органлари вакиллари қатнашмоқда. «Made in Belarus» кўргазмасида 50 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар Беларусь Республикасининг энг яхши маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Бу соҳага медицина, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, технологик жиҳозлар ва бошқа соҳалардаги уникал ихтиролар киради.
«Made in Uzbekistan» кўргазмасида Ўзбекистон Республикасининг етакчи тармоқлари иштирок этмоқда – Узавтосаноат, Узкимёсаноат, Узтўқимачиликсаноат, Узчармсаноат, Узозиқ-овқатсаноат, Узэлтехсаноат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Узфармпром, Таълим вазирлиги.