Ру Ўз O'z En

Кўргазмалар режаси

FIFA Trophy Tour by Coca-Cola доирасида ташкил этилган тадбир

28 Январь - 28 Январь 2026

“Ўзэкспомарказ” МКК АЖ, Павильон № 1

“Media Fazo” МЧЖ

2026-йил 28-январ куни Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖда муҳим тадбир — FIFA футбол бўйича Жаҳон чемпионати асл Кубогининг намойиши бўлиб ўтади.

Coca-Cola ҳамкорлигида ташкил этилган FIFA 2026 Жаҳон чемпионати Кубоги глобал тур доирасида Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтади. Ушбу тадбир футбол ишқибозларига афсонавий совринни жонли равишда кўриш ва унинг бой тарихига бевосита гувоҳ бўлиш учун ноёб имконият яратади.

Coca-Cola ва FIFA ҳамкорлигидаги ушбу тур олтинчи маротаба ташкил этилмоқда ва дунёнинг ўнлаб мамлакатларини қамраб олиб, юз минглаб футбол мухлисларига Жаҳон чемпионати Кубогини бевосита кўриш имконини бермоқда.

Тошкент шаҳри ушбу глобал маршрутнинг муҳим нуқталаридан бири бўлади. Тадбирга алоҳида мазмун бағишлайдиган жиҳат шундаки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор FIFA Жаҳон чемпионати 2026 йўлланмасини қўлга киритди. Бу ютуқ ўзбек футболи ва мамлакатимиздаги миллионлаб мухлислар учун муҳим тарихий воқеа бўлди.

Тошкент шаҳри ушбу халқаро турнинг муҳим нуқталаридан бири сифатида эътироф этилади. Тадбирга алоҳида мазмун бағишлаётган омил эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихий натижаси — жамоанинг илк бор FIFA футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026 мусобақасига йўлланма олгани бўлиб, бу ҳолат ўзбек футболи ҳамда юртимиздаги миллионлаб ишқибозлар учун катта аҳамият касб этади.

Coca-Cola томонидан FIFA Жаҳон чемпионати Кубогининг Тошкент шаҳрига ташрифи Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (УФА) кўмагида ташкил этилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech