“Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ павилон № 1, 2
INTERNATIONAL EXPO GROUP
2026 йил 17–19 ноябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖда тара ва қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, омборхонада сақлаш ва ёрлиқлаш технологиялари ҳамда ускуналарига бағишланган 9-халқаро «InterPackExpo-2026» кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазма қадоқлаш саноати учун замонавий технологиялар ва ускуналарни, маҳсулотларни маркировкалаш ечимларини ҳамда омборхона жараёнларини ташкил этиш усулларини намойиш этишга қаратилган. Тадбир мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва ишлаб чиқариш ҳамда логистика самарадорлигини оширишга қаратилган технологик ечимларни излашга кўмаклашади.
Кўргазма қадоқлаш маҳсулотлари ва қадоқлаш материалларини ишлаб чиқарувчилар, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати корхоналари, ускуналар етказиб берувчилар, логистика компаниялари, шунингдек, омборхонада сақлаш ва ёрлиқлаш бўйича мутахассислар учун қизиқиш уйғотади.
Ўтказилиш санаси: 2026 йил 17–19 ноябрь
Ўтказилиш жойи: «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ, Тошкент, Ўзбекистон
Ташкилотчи: INTERNATIONAL EXPO GROUP
Алоқа учун:
Телефон: +998 71 238-59-88
Электрон почта: info@ieguzexpo.com
Веб-сайт: https://ieg.uz