Ру Ўз O'z En

Кўргазмалар режаси

26- Халқаро тўқимачилик ва тикувчилик саноати кўргазмаси – «TextileExpo Uzbekistan 2026»

13 Май - 15 Май 2026

“Ўзэкспомарказ” МКК АЖ павильон № 3, 4

ITECA EXHIBITIONS

TextileExpo Uzbekistan – Ўзбекистонда халқаро иштирокчилар ва ташриф буюрувчилар иштирок этадиган, тўқимачилик ва тикувчилик саноатига ихтисослашган ноёб кўргазмадир.

TextileExpo Uzbekistan кўргазмаси барча асосий идоралар ва саноат уюшмалари томонидан фаол қўллаб-қувватланади.

Ушбу тадбир тўқимачилик бизнеси ва тикувчилик саноатидаги ютуқлар ҳамда янгиликларни дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан ип-калавадан тайёр кийимгача бўлган ишлаб чиқариш занжири бўйлаб намойиш этиш имконини беради.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг етакчи тармоғи – тўқимачилик ва тикувчилик саноати билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади. Бу тармоқ республикадаги саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, лойиҳа 37 миллиондан ортиқ аҳолига эга Марказий Осиёдаги энг йирик истеъмол бозорида тўқимачилик маҳсулотлари, кийим-кечак, ички кийим, пойабзал ва аксессуарлар сотиш учун ҳамкорлар топишга ёрдам беради.

TextileExpo Uzbekistan – бу, аввало, ноёб мақсадли аудиториядир. Ҳар йили кўргазмага 9,000 дан ортиқ ташриф буюрувчи келади, уларнинг 90 фоизи – соҳа мутахассислари ва экспертларидир.

Кўргазма меҳмонлари орасида Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, Марказий Осиё минтақасининг турли ҳудудларидан келган тўқимачилик ва трикотаж корхоналарининг раҳбарлари ҳамда мутахассислари, йирик савдо тармоқлари, улгуржи ва чакана савдо корхоналари, бизнес доиралари вакиллари, расмийлар ҳамда илмий-тадқиқот институтлари иштирок этадилар.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашиш мақсадида кўргазма доирасида Махсус Байер Дастури амалга оширилади. Йиллар давомида бу дастурда 35 мамлакатдан 2,000 дан ортиқ йирик улгуржи харидорлар, савдо тармоқлари ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари иштирок этган.

Кўргазма доирасида бой ишбилармонлик дастури амалга оширилади: семинарлар, форумлар, кўплаб B2B учрашувлар, мода намойишлари ва саноат коллекциялари, етакчи дизайнерлар ва соҳа экспертларининг маҳорат дарслари, бизнес ва матбуот турлари ташкил этилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech