Ру Ўз O'z En
27 Ноябрь 2024

Халқаро кўргазмалар “Uzbekistan AgrotechExpo-2024”, “Uzbekistan AgromashExpo-2024”, «Uzbekistan AgroExpo-2024”

Халқаро кўргазмалар “Uzbekistan AgrotechExpo-2024”, “Uzbekistan AgromashExpo-2024”, «Uzbekistan AgroExpo-2024”

 «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ ва Германиянинг “IFWexpo Heidelberg Gmbh” компанияси  2024 йил 27-29 ноябр кунлари Uzbekistan AgrotechExpo-2024”, “Uzbekistan AgromashExpo-2024”, «Uzbekistan AgroExpo-2024” Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаларини №№1- ва 2-павилонлар ҳамда кўргазма мажмуасининг очиқ майдонларида ташкил этади.

Кўргазмалар мамлакатнинг агросаноат комплекси учун замонавий ускуналар ва технологияларни, қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарини, шунингдек, боғдорчилик, иссиқхона хўжалиги, ўсимликшунослик ва чорвачиликка мўлжалланган техникаларни намойиш этади.

Кўргазмаларда Австрия, Хитой, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Қозоғистон, Корея, Латвия, Россия, Туркия, БАА, Украина ва Ўзбекистондан 200 дан ортиқ компаниялар иштирок этади. Германия ва Эрон компаниялари ўз миллий стендлари билан иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор технологияларни тақдим этади. Шунингдек, кўргазмаларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (UNDP) ваколатхонаси ва Европа Иттифоқи делегацияси вакиллари иштирок этади.

Кўргазма доирасида мавзуга доир семинарлар ва тақдимотлар, шунингдек, B2B шаклида учрашувлар ташкил этилади.

123 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech