Ру Ўз O'z En
06 Апрель 2023

“UzCharmExpo – ShoesStar – EURASIA 2023” XIV Халқаро чарм, пойабзал, галантерия, мўйна ва жун кўргазма-ярмаркаси

Бугун, 5 апрель куни «Ўзекспомарказ» МКК АЖнинг 1, 2-павилонларида “UzCharmExpo – ShoesStar – EURASIA 2023” XIV Халқаро чарм, пойабзал, галантерия, мўйна ва жун кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Тадбир «ShoesStar» пойабзал ва чарм маҳсулотлари халқаро кўргазма компанияси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Йилига икки марта – баҳор ва кузда ўтказиладиган чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг ушбу ихтисослаштирилган кўргазмаси ҳақли равишда Марказий Осиёда мазкур йўналишдаги энг йирик кўргазмалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда Буюк Британия, Италия, Германия, Ҳиндистон, Туркия, Испания, Полша, Россия, Беларус, Эрон ва бошқалардан иштирокчилар бор.
Ушбу тадбирни ўтказиш нафақат компаниялар салоҳияти, маҳсулот ассортименти ва янгиликлари билан танишиш имкониятини беради, балки турли мамлакатлар соҳа мутахассислари учун самарали мулоқот майдонини ҳам тақдим этади.
Кўргазма доирасида бизнес дастур ва тақдимотлар режалаштирилган.
Кўргазма 7 апрелга қадар давом этади.

1067 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech