“Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ ва IFWexpo Heidelberg GmbH (Германия) компанияси 2025-йил 26–28-ноябрь кунлари 1- ва 2-павилонларда, ҳамда кўргазма мажмуасининг очиқ майдонларида “Uzbekistan Agrotech Expo–2025”, “Uzbekistan Agromash Expo–2025” ва “AgroExpo Uzbekistan 2025” халқаро ихтисослаштирилган кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмалар экспозицияси, ёпиқ ва очиқ ҳудудларни ўз ичига олган ҳолда, 7500 кв.м дан ортиқ майдонни эгаллайди.
Кўргазмалар фаолиятининг иккинчи куни, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов, Польша Республикаси қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш вазири Стефан Краевски, Польша Республикасининг Ўзбекистон ва Тожикистондаги вақтинчалик ишлар бўйича вакили Марян Пшездзецки, Польшанинг Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш миллий маркази бош директори Хэнрик Смоляж ҳамда Польшанинг бош ветеринария шифокори Павел Мэер ташриф буюрдилар.
Кўргазмаларда Грузия, Россия, Ўзбекистон, Туркия, Ҳиндистон, Италия, Нидерландия, Франция, Малайзия ва Қозоғистон каби 20 дан ортиқ давлатлардан 180 та компания иштирок этмоқда.
Кўргазмаларда республикaнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси учун мўлжалланган кенг турдаги ускуналар, энг янги ишланмалар ва инновацион технологиялар намойиш этилади. Бу эса сифатли ва рақобатбардош импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга хизмат қилади.