«Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари - TTME 2023» 2-Тошкент Халқаро кўргазмаси ўз экспозициясини 2023-йил 13-15-сентябр кунлари "Ўзэкспомарказ" МККда ёзади.
«Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари» Халқаро кўргазмаси маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар учун тўқимачилик ва тикувчилик ишлаб чиқаришининг тўлиқ жараёни билан танишиш учун профессионал платформадир.
Кўргазмада 6 мамлакатдан 120 та компания ва брендлар иштирок этади: Буюк Британия, Корея Республикаси, Туркия, Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон.
Компаниялар дастгоҳлардан тортиб ёрдамчи механизмлар ва аксессуарларгача бўлган кенг кўламли жиҳозларни, игна тешувчи нотўқима мато машиналари, трафарет босиб чиқариш машиналари, компрессор ускуналарини, саноат тикув ва бичув ускуналари, инсон танасини 3D сканерлаш тизимлари, пахта тозалаш заводлари, тўқимачилик саноати учун кимёвий моддалар ва бўёқлар такдим этадилар.
Кўргазма ташкилотчиси: Congresses of Central Asia - CCA ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group.