9-Халқаро «Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextileExpo Autumn 2024» кўргазмаси ўз экспозициясини 15-17-октябр кунлари «Ўзэкспомарказ» МККнинг 1- ва 2-павильонларида намойиш этади.Бу йил кўргазмада 70 дан ортиқ маҳаллий компаниялар иштирок этиб, турли хил маҳсулотлар — калава-ип, мато, трикотаж, барча ёшдагилар учун кийим-кечак, пайпоқ буюмлари, ички кийим трикотажи, уй тўқимачилик маҳсулотлари ва кўплаб бошқа маҳсулотларни намойиш этади. Хорижий харидорлар тадбирга алоҳида қизиқиш билдирмоқда: турли мамлакатлардан 200 дан ортиқ компаниялар ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва Ўзбекистоннинг 38 миллион кишилик бозорга эга йирик етказиб берувчи сифатидаги имкониятларини баҳолаш учун етиб келишади.