Ру Ўз O'z En
20 Май 2026

“Intelligent Building Expo Tashkent” халқаро кўргазмаси

2026-йил 20–22-май кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖда “Intelligent Building Expo Tashkent” (IBE) халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур халқаро ихтисослаштирилган кўргазма ақлли бинолар, муҳандислик тизимлари ва барқарор шаҳар инфратузилмаси учун илғор технологияларга бағишланган.

Кўргазмада энергия самарадорлиги, автоматлаштириш, рақамли хавфсизлик, муҳандислик тизимлари ҳамда сув таъминоти, иситиш, вентиляция ва совутиш тизимларининг технологиялари, шунингдек санитария-техника, ёритиш, электротехника ва кабел ечимлари, хавфсизлик тизимлари соҳасидаги инновацион ечимлар намойиш этилмоқда.

Кўргазмада 130 дан ортиқ компания ва соҳа бўйича 6500 нафар профессионал мутахассис иштирок этмоқда.

Кўргазма ташкилотчиси — Business Media Central Asia компанияси

66 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech