Ру Ўз O'z En
24 Ноябрь 2026

«Central Asia International Hardware Expo» илк халқаро кўргазмаси

2026 йил 24–26 ноябр кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖда халқаро кўргазмалар ташкилотчиси «Koelnmesse» компанияси кўмагида Марказий Осиёда илк бор асбоб-ускуналар ва жиҳозлар саноатига бағишланган халқаро «Central Asia International Hardware Expo» (CAIHE 2026) кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмада Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Ўзбекистон, Франция, Швеция ва Жанубий Корея каби 10 та мамлакатдан 165 та компания иштирок этмоқда.

Кўргазма экспозициясидан электр асбоблари, пайвандлаш ва маҳкамлаш ускуналари, қурилиш фурнитураси, боғдорчилик ускуналари ҳамда шахсий ҳимоя воситалари ўрин олган.

Мазкур кўргазма асбоб-ускуналар ва жиҳозлар саноатида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, янги бизнес алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, иштирокчилар ва профессионал ташриф буюрувчилар ўртасида B2B учрашувлар ҳамда тажриба алмашиш орқали ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Кўргазма экспозицияси 3- ва 4-сонли павильонлар ҳамда 2-атриумда жойлаштирилган.

Ташкилотчи: «Koelnmesse» компанияси.

21 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech