2025-йил 8–10 апрель кунлари АЖ МВК "Узэкспомарказ"да 24-Халқаро "Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари – UzFood 2025" кўргазмаси ҳамда 25-Халқаро "Қадоқлаш. Ускуналар ва материаллар – O’ZuPACK 2025" кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма экспозициялари 1, 2, 3, 4-сонли павильонлар ҳамда Атриум 1 ва 2 залларида жойлаштирилган.
Кўргазма иштирокчилари сони 30 та давлатдан 400 дан ортиқ компанияни ташкил этади: Австрия, Озарбайжон, Беларусь Республикаси, Болгария, Германия, Грузия, Миср, Ҳиндистон, Иордания, Эрон, Италия, Қозоғистон, Камбоджа, Хитой, Корея Республикаси, Латвия, Малайзия, Нидерландия, БАА, Польша, Россия, АҚШ, Тайланд, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Чехия, Швеция, Шри-Ланка.
Кўргазмаларда озиқ-овқат саноати учун замонавий ускуналар, қадоқлаш ускуналари, тайёр маҳсулотлар, ингредиентлар ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилади.
Тадбир ташкилотчилари: Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group.