Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси
2024 йилнинг 10-13 декабрь кунлари MKK «Ўзэкспомарказ» АЖда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади. Тадбир бош кўргазма майдонининг барча павилонларида бўлиб ўтади ва мамлакатнинг энг йирик саноат корхоналари билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида тармоқлараро ишлаб чиқариш ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган. Ярмарка доирасида импорт орқали йирик тармоқ компаниялари томонидан сотиб олинган импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни намойиш этишга бағишланган кўргазма ташкил этилади.
Мазкур тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шунингдек, Рақамли трансформация маркази.