Ру Ўз O'z En
13 Апрель 2022

MebelExpo Uzbekistan 2022 – Ўзбекистон мебел ва ёғочсозлик саноатининг муҳим воқеаси!

Ўзбекистон мебел ва ёғочга ишлов бериш саноати етакчи халқаро кўргазмаси 13-15 апрел кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” МККнинг 3 ва 4-павильонларида ўзининг 18-чи экспозициясини очади.

35 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик истеъмол бозори ҳисобланади. Мамлакатимиз мебел ва ёғочга ишлов бериш саноати иқтисодиётнинг энг жадал ривожланаётган тармоқларидан бўлиб, соҳада асосан кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолият юритади.

Турар-жой ва тижорат кўчмас мулкларини қуриш суръатларининг ўсиб бориши мебелга бўлган эҳтиёжнинг ошишига олиб келади. Ўзбекистон аҳолисининг харид қобилияти йил сайин ортиб бормоқда ва шу билан бирга сифатли маҳсулот сотиб олишга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Замонавий тенденциялар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни четлаб ўтмайдиган диққатга сазовор янгиликларни талаб қилади. Бугунги кунга келиб умумий бозор ҳажмининг қарийб 90 фоизи маҳаллий маҳсулотлар билан қондирилмоқда. Айни пайтда республикамизда мебел, тоштахта материаллари, бутловчи материаллар ва 5 мингдан ортиқ ёғочсозлик корхоналари фаолият кўрсатиб, мебел маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 300 мингдан ортиқ киши банд. Ўзбекистон бозорида мебеллар турли нарх сегментлари ва услубларида ҳамда турли материаллардан тақдим этилган. Охирги 10 йил ичида маҳсулотлар ассортименти сезиларли даражада кенгайди, сифати ва дизайни жаҳон тенденцияларига мос равишда яхшиланди.

Бозорда кўплаб кичик корхоналарнинг ташкил этилиши, экспорт ва импорт режимларининг либераллаштирилиши туфайли бу соҳада кучли рақобатдош бозор шаклланди. Бу, албатта, кенг танловга эга бўлган мебелнинг пировард харидорлари учун ҳам, маҳсулот сифатини барқарор сақлашга, ташқи бозорга чиқиш йўлини излашга мажбур бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ҳам фойдалидир.

Оҳирги 18 йил давомида MebelExpo Uzbekistan халқаро кўргазмаси соҳанинг асосий кўргазмаси ва мамлакатимиз мебел саноати салоҳияти ривожланишида катта аҳамиятга эга тадбир бўлиб келмоқда. Соҳадаги сўнгги янгиликлар билан бир қаторда, «MebelExpo Uzbekistan» универсал тармоқ кўргазмаси ҳам замон билан ҳамнафас бўлиб келмоқда. Кўргазма мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига ёғочга ишлов бериш соҳасидаги замонавий технологиялар ва бутловчи қисмларга эга бўлиш, истеъмолчиларга эса юқори сифатли мебел маҳсулотларини харид қилиш имкониятини яратади.

Жорий йилда MebelExpo Uzbekistan кўргазмасида дунёнинг 13 давлатидан (Австрия, Германия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Словения, Туркия, Ўзбекистон, Швейцария, Швеция) 70 дан ортиқ компания ўз иштирок этишини тасдиқлади.

Бу йил Удмуртия экспортини қўллаб-қувватлаш маркази жамоавий экспозиция таркибида тақдим этилган. Иштирокчилар орасида 8 та тайёр мебел (корпус мебели, болалар мебели, юмшоқ мебел) ва мебел бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар бор.

Анъанавий миллий иштирок билан кўргазмага Туркиядан мебел жиҳозлари, елим ва бўёқ ишлаб чиқарувчилари ташриф буюришади.

MebelExpo Uzbekistan кўргазмасида мебел ишлаб чиқариш учун ҳамма жиҳоз ва ускуна, яъни, ёғочга ишлов бериш ва лазерли дастгоҳлар, асбоблар, елимлар, локлар, бўёқлар, тахта маҳсулотлари, мебел компонентлари ва аксессуарлари, пол қопламалари, сунъий тери, мебел пломбалари, стол усти учун пластмасса ва бошқаларни топа оласиз.

Ишлаб чиқариш ускуналаридан ташқари, Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан уй ва офис учун тайёр мебеллар, шунингдек, матрас ва уйқу учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кенг ассортименти кўргазмада намойиш этилмоқда.

Технологик янгиликлар, ёғочга ишлов бериш ускуналари ва асбоблари ARHAR ENGINEERING (Словения), SCM GROUP (Италия), FELDER KG (Австрия), LEUCO (Германия) каби соҳа етакчилари томонидан тақдим этилади. Мебел жиҳозлари ва хомашё сектори JULIUS BLUM (Австрия), ATTIMEC (Италия), MESAN (Туркия), DÉCOR PROFI (Қирғизистон), BOYARD (Россия), POUYA SILK ROAD (Эрон), ZRK GROUP (Покистон), WOODMAN GROUP, EGIDA SIMAKS (Ўзбекистон) va бошқа компаниялар томонидан тақдим этилади.

Кўргазмада мебел кимёси соҳаси кенг намойиш этилмоқда. Иштирокчилар орасида HELIOS GROUP (Словения), KAYALAR KIMYA, BETEK BOYA, POLCHEM, ESKIM KIMYA, DOGU KIMYA, ADALAR KIMYA (Туркия), TECHNOCOLOR (Россия) компанияларини айтиб ўтишимиз жойиз.

Тайёр мебел маҳсулотлари истеъмолчилар учун энг қизиқарли ва талаб қилинадиган сектор ҳисобланади. Жорий йилда у ЛЮБИМЫЙ ДОМ, НАЙДИ, РОМАК, МАМАДОМА, РОБИН ВУД, МОДЕРН МЕБЕЛЬ, КОМФОРТ-С, АКВИЛОН (Россия), БИНКЕТ ГРУПП, ZIYNAT MAX, AIKO (Ўзбекистон) ва бошқа брендлар тақдим этган сўнгги мавсум янгиликлари ва мебел тенденцияларини ўз ичига қамраб олади. Шунингдек, Россиядаги энг йирик ортопедик матраслар ва уйқу маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи АСКОНА компанияси янги маҳсулотларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жойиз.

Доимий экспонентлар тажрибасига кўра, MebelExpo Uzbekistan кўргазмаси Ўзбекистон мебел ишлаб чиқарувчилари ва янги истиқболли бозорга чиқиш истагида бўлган хорижий ишлаб чиқарувчилар учун асосий воқеа ҳисобланади.

 Қуйидаги давлат идоралар тадбирни расмий қўллаб-қувватлаб келмоқда:

  • Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
    • Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

Кўргазманинг рўйхатдан ўтказиш ҳомийси: BLUM (Австрия).

Кўргазма ҳамкори: FELDER GROUP (Австрия).

Ташкилий кўмак: «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ

Бош медиа ҳамкор: Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК)

Тадбирни ташкил этувчилари: Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори  ICA Eurasia компанияси.

Кўргазма Iteca Exhibitions компаниясининг барча тадбирлари каби Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган санитария-эпидемиологик меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади.

 

Қўшимча маълумот учун Iteca Exhibitions матбуот хизматига мурожаат қилинг.

Тел: + (998 71) 205 18 18, факс: + (998 71) 237 22 72 

E-mail: pr@iteca.uz; www.iteca.uz

1504 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech