Ру Ўз O'z En
25 Март 2026

Made in Afghanistan Expo

2026 йил 25 – 28 март кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК АЖда “Made in Afghanistan – Tashkent 2026” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси раиси Муҳаммад Карим Хошимий бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Кўргазмада озиқ-овқат маҳсулотлари (қуритилган мевалар, ҳўл мевалар, ёнғоқлар), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳунармадчилик буюмлари (гиламлар, тўқимачилик, заргарлик буюмлари), шунингдек, саноат ва ишлаб чиқариш маҳсулотлари намойиш этилади.

Тадбирда Ўзбекистон ва Афғонистон компаниялари ўртасида B2B учрашувлар, бизнес музокаралари ва шартномалар имзоланиши бўлиб ўтади.

Кўргазманинг мақсади - савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва афғон маҳсулотларини минтақавий бозорда тарғиб қилишдир.

36 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech