Ру Ўз O'z En
29 Сентябрь 2022

«Иситиш, вентиляция, ҳавони кондиционерлаш, сув таъминоти, сантехника, бассейнлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари, муқобил энергия манбалари– Aquatherm ® Tashkent 2022» халқаро кўргазмаси

Ўзбекистондаги HVAC саноатининг энг муҳим ҳодисаси –Aquatherm ® Tashkent 2022 кўргазмаси ўз ишини бошлади. 28-30-сентябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК”нинг № 3, 4 павильонларида бўлиб ўтади.
«Иситиш, вентиляция, ҳавони кондиционерлаш, сув таъминоти, сантехника, бассейнлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари, муқобил энергия манбалари– Aquatherm ® Tashkent 2022» халқаро кўргазмаси бу йил ўзининг биринчи тантанали санаси – 10-йиллик юбилейини нишонламокда.
Aquatherm® — бу Reed Messe Wien GmbH компаниясига тегишли жаҳонга машҳур бренд бўлиб, унинг остида дунёнинг кўплаб мамлакатларида шунга ўхшаш кўргазма ўтказилади. Ўзбекистонда у биринчи марта UzBuild халқаро қурилиш кўргазмаси доирасида фойдаланилган ва Iteca Exhibitions кўргазма компанияси ушбу бренддан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ягона юридик шахс ҳисобланади.
Aquatherm ® Tashkent 2022 кўргазмасида 12 мамлакатдан 110 та компания иштирок этади: Озарбайжон, Германия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Польша, Корея Республикаси, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Швеция ва бу кўрсатгич 2021 йилга нисбатан 50 фоизга кўпдир. Кўргазма иштирокчиларининг бундай ўсиши кўргазмага бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганидан далолат беради.
 
1469 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech