Ру Ўз O'z En
07 Октябрь 2025

“Aquatherm Tashkent 2025” 13-Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси

2025-йил 7-9-октябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖнинг 1 ва 2-сонли павильонларида “Aquatherm Tashkent 2025” 13-Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бўлиб ўтмоқди. Ушбу тадбирда ҳавони иситиш ва совутиш, вентиляция, сув таъминоти, санитария техникаси, бассейнлар, экологик технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги етакчи ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва мутахассисларни бирлаштиради.

Жорий йилда кўргазмада 13 давлатдан, жумладан, Озарбайжон, Германия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, БАА, Польша, Россия, Туркия, Ўзбекистон ва Чехиядан 175 та компания иштирок этмоқда. Шунингдек, Россия Федерациясининг минтақавий стендлари жамоавий экспозициялар доирасида намойиш этилади.

“Aquatherm Tashkent 2025” ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги бевосита ҳамкорлик, янги маҳсулотларнинг тақдимоти, тажриба алмашинуви ва Марказий Осиё минтақасида бизнес алоқаларни кенгайтириш учун муҳим платформага айланади.

Кўргазма ташкилотчиси – Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва ICA Eurasia Group.

37 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech