Бугун 24 апрель куни, «Ўзэкспомарказ» МКК АЖнинг барча павильонларида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё" Халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Кўргазма 24-26 апрель кунлари бўлиб ўтади ва учинчи марта 300 дан ортиқ кўргазма компаниялари ва 10 000 га яқин ташриф буюрувчиларни бирлаштиради: бизнес ва давлат раҳбарлари, муҳандислар, технологлар, харид бўлимлари вакиллари, ИТ-мутахассислари, савдо менежерлари ва бошқалар.
24 апрель кунги тадбирлар дастури:
10:30 – 12:30 . ИННОПРОМ УНИВEРСИТEТИ
Бизнес етакчиларининг янги авлодини тарбиялаш: касб-ҳунар таълимининг ўрни
10:00 – 17:00 Ўзбекистон Республикаси вилоят раҳбарлари ва ишлаб чиқариш корхона раҳбарлари учун кўргазма бўйлаб технологик экскурция
11:00 - 12:30 Кўргазма иштирокчилари учун саноат технологияси бўйича экскурция
14:00 - 15:00 Ўзбекистон ва Россия давлатларининг оммавий ахборот воситалари учун пресс-брифинг
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун кўргазманинг пресс-тури
Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиги ва Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги.
Кўргазмага онлайн бейжингизни қўлга киритинг https://tashkent.bigindustrialweek.com/ru/registration/visitor_lqmgr/