2025-йил 14–16-май кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖда тўқимачилик ва тикувчилик саноати бўйича 24-Халқаро кўргазма — “TextileExpo Spring Uzbekistan 2025” бўлиб ўтмоқда. Кўргазма экспозицияси 3 ва 4-павилъонларда ҳамда Атриум 2-залида жойлаштирилган.
“TextileExpo Uzbekistan Spring 2025” кўргазмасида Беларус Республикаси, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон каби давлатлардан 165 та компания ва бренд, шунингдек, хориждан 100 дан ортиқ йирик байерлар иштирок этмоқда.
Кўргазма бўлимлари: ип ва матолар, трикотаж маҳсулотлар, ипак, пайпоқ маҳсулотлари, маиший тўқимачилик, енгил саноат учун хомашё, аксессуарлар, оёқ кийим, бўёқлар ва кимёвий модда маҳсулотлари, босма ва қадоқлаш технологиялари, шунингдек янгиликлар – пахта ва толалар, кийим-кечак ва ички кийим, қайта ишланган материаллардан тайёрланган кийимлар, тиббиёт тўқимачилиги.
2025-йил баҳор мавсумининг янгилиги — машҳур “Made in Uzbekistan” бренди ҳам ўз маҳсулотларини тақдим этади: матолар, тайёр кийимлар, махсус кийимлар, маиший тўқимачилик, пайпоқ маҳсулотлари, жинси матосидан кийимлар ва аксессуарлар.
Тадбир ташкилотчилари — Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори ICА EURASIA GROUP.