Ру Ўз O'z En
21 Октябрь 2025

“HoReCa Uzbekistan 2025” халқаро кўргазмаси

2025-йил 21–23-октябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ ҳудудида “HoReCa Uzbekistan 2025” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Тадбир доирасида 10 дан ортиқ мавзуга доир сессиялар, конференциялар, тақдимотлар, муҳокамалар ва Б2Б учрашувларни ўз ичига олган ишбилармонлик дастури режалаштирилган. Туризм ва меҳмонхона бизнеси соҳасидаги етакчи мутахассислар бозордаги долзарб йўналишлар, амалий тажриба билан ўртоқлашадилар.

Кўргазманинг энг эътиборли қисмларидан бири — икки юлдузли “Michelin” мукофотига сазовор бўлган француз ошпази махсус чиқиши билан тажриба алмашади.

Иштирокчилар, шунингдек, Norco Akustic, Gimogroup, InnTouch ва бошқа халқаро ҳамда маҳаллий компанияларнинг меҳмонхона ва ресторан бизнеси учун мўлжалланган энергия тежовчи қурилма, экологик ва рақамли технологиялари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва Ўзбекистон Меҳмонхоналар ассоциацияси. 

76 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech