Ру Ўз O'z En
12 Май 2026

III анъанавий “Инсон учун 2026” фестивали

2026-йилнинг 12–13-май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖда III анъанавий “Инсон учун 2026” фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фестивал доирасида ижтимоий ҳимоя тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли учун яратилаётган имкониятлар, инклюзив меҳнат бозори, тадбиркорлик ва ҳамкорлик йўналишидаги лойиҳалар кенг намойиш этилади.

Фестивал доирасида қуйидагилар ташкил этилади:

— Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси;

— Бўш иш ўринлари ярмаркаси;

— Касбий маҳорат танловлари;

— “Имкониятлар олимпиадаси” (Abilympics);

— Интерактив ўйинлар ва викториналар;

— Ёшлар ва талабалар учун янги имкониятлар тақдимотлари.

Фестивалда республика бўйлаб 120 та тадбиркорлик субъекти, ҳунармандлар, банклар, вазирлик ва идоралар иштирок этади ҳамда қарийб 100 мингта бўш иш ўрни тақдим этилади.

Фестивалнинг икки кунлик дастуридан панел сессиялар, очиқ мулоқотлар, тақдимотлар ва кўплаб амалий лойиҳалар ўрин олган.

Фестивал 1-, 2-сонли павилонлар ҳамда Атриум 1 залида бўлиб ўтмоқда.

Фестивал ташкилотчиси — Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.

24 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech