Ру Ўз O'z En
25 Июнь 2025

III -Халқаро “Умра Плюс ва Зиёрат Туризми” кўргазмаси

25–26 июн кунлари "Ўзэкспомарказ" МКК” АЖда III -Халқаро “Умра Плюс ва Зиёрат Туризми” кўргазмаси бўлиб ўтади.

Бу туризм соҳасидаги муҳим тадбир бўлиб, у Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлардан етакчи сайёҳлик ташкилотлари, меҳмонхоналар, транспорт компаниялари, авиакомпаниялар ҳамда кейтеринг корхоналарини, шунингдек миллий компанияларни бир жойга жамлайди.

Кўргазма туризм соҳасидаги профессионаллар учун ўзаро тажриба алмашиш, янги бизнес алоқаларни ўрнатиш, шунингдек умра ва зиёрат туризми йўналишидаги сўнгги тенденсиялар ва инновациялар билан танишиш учун ноёб имконият яратади.

Тадбир доирасида давра суҳбатлари, тақдимотлар ва муҳокамалар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, улар иштирокчиларга туристик хизматлар, маданий хусусиятлар ва хизмат кўрсатиш сифати бўйича билимларини чуқурлаштиришга ёрдам беради.

Зиёрат ва умра туризми соҳасига қизиқиш билдирган барча иштирокчиларни тадбирда қатнашишга таклиф этамиз. Бу кўргазма туризм бизнеси соҳасида ҳамкорлик ва ривожланиш учун мустаҳкам платформа бўлиб хизмат қилади.

38 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech