Ру Ўз O'z En
14 Май 2025

Халқаро стоматология кўргазмаси – «IDECA 2025»

2025-йил 14–16-май кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖда Марказий Осиёнинг халқаро стоматология кўргазмаси — «IDECA 2025» бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатдаги энг йирик стоматологик кўргазмаси дунё стоматология саноатининг сўнгги янгиликларини, маҳорат дарслари ва таълимий модуллар билан бойитилган форумни, шунингдек, замонавий рақамли технологияларнинг стоматологияда амалий қўлланилишини намойиш этади.

Кўргазма иштирокчилари — Германия, Россия, Хитой, АҚШ, Швейцария, Жанубий Корея ва бошқа турли мамлакатлардан бўлган ишлаб чиқарувчилар томонидан стоматологик ва диагностик жиҳозларнинг замонавий турлари, энг янги сарф материаллари ва стоматологик асбоб-ускуналар билан иштирок этаётган компаниялардир.

Шунингдек, иштирокчилар орасида фахрий меҳмонлар — Гонконг, Германия, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Буюк Британия, Швейцария, Грузия ва бошқа мамлакатлардан келган илмий соҳа вакиллари ва мутахассислар ҳам бор.

Кўргазма 1- ва 2-сонли павилъонларда бўлиб ўтмоқда.

Кўргазма ташкилотчиси — “Биостом” компанияси.

173 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech