Жорий йилнинг 14–16 октябрь кунлари Миллий кўргазмалар компанияси «Ўзэкспомарказ» нинг 3 ва 4 павильонларида CMEC иштирокида ташкил этилган China Central Asia (Uzbekistan) 2026 халқаро савдо кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур кўргазма Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги бозорларни ўзлаштириш ва истиқболли бизнес ҳамкорликларини йўлга қўйиш учун муҳим майдон ҳисобланади.
Кўргазма ишлаб чиқарувчилар, экспортёрлар, импортёрлар ва дистрибьюторларни бирлаштириб, маҳсулотларни намойиш этиш, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва янги ҳамкорларни топиш имконини беради.
Экспозициядан электромобиллар ва автомобиль эҳтиёт қисмлари, саноат ва қурилиш ускуналари, машинасозлик маҳсулотлари, шунингдек, тиббиёт ускуналари, маиший техника, электроника, асбоб-ускуналар ва кундалик истеъмол товарлари ўрин олган.
China Central Asia (Uzbekistan) 2026 компанияларга янги бозорларга чиқиш, тижорат таклифларини алмашиш ва ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратади.
Ўтказилиш жойи: «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ, 3- ва 4-павильонлар
Кўргазма кунлари : 14–16 октябрь 2026 йил