Ру Ўз O'z En
29 Май 2023

6-Халқаро «Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextile Expo Баҳор 2023» кўргазмаси

Халқаро тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси “UzTextile Expo”
6-Халқаро «Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextile Expo Баҳор 2023» кўргазмаси 29-31-май кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМда, 1- ва 2-павильонларда соҳа мутахассислари учун ўз эшикларини очади.
Кўргазма Тошкент тўқимачилик ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади. Ушбу ҳафталик ўз ичига «Ўзбекистон – янги хавфсизлик, сифат ва мувофиқлик маркази» мавзусида брифинг, ХМТ билан ҳамкорликда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси Қўшма форуми, соҳадаги сўнгги тенденциялар ва янгиликлар бўйича тренинглар, бизнес ва пресс-турлар, шунингдек, В2В учрашувларни ўз ичига қамраб олган.
«UzTextile Expo Баҳор 2023» ўз майдонида 160 та компания ва брендларни тўплайди: Беларус Республикаси, Германия, Қозоғистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой.
Тадбирни Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳузуридаги Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинг агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этмоқда.
1444 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech