Ру Ўз O'z En
29 Январь 2024

4-Тошкент мода ва тўқимачилик кўргазмаси “Tashkent Fashion & Textile EXPO 2024”

2024 йил 29-31 январь кунлари АЖ «Ўзэкспомарказ» МККда “Tashkent Fashion & Textile EXPO 2024” 4 - Тошкент мода ва тўқимачилик кўргазмаси очилади. Кўргазма тўқимачилик бизнеси мутахассислари, мода саноати, мода ихлосмандлари учун маҳорат дарслари, шунингдек, мода намойишлари, Б2Б форматидаги учрашувлар ва хорижий компаниялар ва ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш учун майдондир.

Кўргазмада Туркия, Хитой, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан 130 дан ортиқ компания иштирок этмоқда.

Кўргазмада Американинг MONOSUIT брендининг етакчи маркетологи Елена Скаженюкдан маҳорат дарслари ўтказилади.

Кўргазма 2024 йил 29-31 январь кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача давом этади.

Кўргазмага хуш келибсиз!

790 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech