Ру Ўз O'z En
13 Апрель 2023

27-Тошкент Халқаро «Соғлиқни сақлаш – TIHE 2023» кўргазмаси

27-Тошкент Халқаро «Соғлиқни сақлаш – TIHE 2023» кўргазмаси ўз экспозициясини бу йил 13-15-апрел кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ да тақдим этади.

Бу йил кўргазмада ўз иштирокини 13 мамлакатдан 250 дан ортиқ компания ва брендлар тасдиқлади: Бангладеш, Беларус Республикаси, Германия, Дания, Италия, Қозоғистон, Корея Республикаси, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой, Чехия. Кўргазма экспозицияси иккита  павилонда (№№ 1 ва 2), Атриум 1 ва Анжуман залларида жойлашади.

Бу кургазмада Хитой, Германия, Россия, Чехия ва Беларус каби  мамлакатлари  уз миллий павилонлари билан катнашади ва ташриф буюрувчилар эътиборига тиббиет ускуналарни ва буюмларни, лаборатория жиҳозларини, дастурий таъминот билан бошқариладиган тиббий технологияларни, теле-тиббиёт соҳасидаги ноёб ечимларни ва шунингдек бир катор дори воситаларни тақдим этади.

 Кўргазма доирасида илмий-амалий семинарлар, анжуманлар ва тақдимотлар бўлиб ўтади.

“TIHE 2023” кургазма  ташкилотчилари – Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group.

1453 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech