Ру Ўз O'z En
10 Февраль 2026

«Қурилиш-UzBuild 2026» 27-Халқаро кўргазмаси UzBuild ихтисослаштирилган бўлими «Қурилиш техникаси ва технологиялари- BuildTech 2026»

Uzbekistan Construction and Interior Week - Ўзбекистоннинг қурилиш ва интерьер кўргазмаси ҳамда конференцияси — 2026-йил 10–12-феврал кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖнинг барча павильонларида бўлиб ўтмоқда.  

  Тадбир мамлакатдаги қурилиш жараёнининг муҳим форматларини бир жойга жамлайди:
“Қурилиш – UzBuild 2026” 27-халқаро кўргазмаси, BuildTech 2026 ихтисослаштирилган бўлими ҳамда Қурилиш саноатининг 7-халқаро конференцияси — ICCI 2026.

  Кўргазмада ва конференцияда 22 мамлакатдан 450 та компания ва брендлар жумладан, Германия, Туркия ва Россиянинг миллий павильонлари иштирок этмоқда. UzBuild- қурилишдаги лойиҳалашдан тортиб пардозлаш материаллари, интерьер ечимлар ҳамда якуний ишларигача бўлган босқичларни намойиш этади.

  Соҳа етакчи компанияларининг янги маҳсулотлари ва амалий ечимларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни иштирокчи стендларда ўтказиладиган маҳорат дарслари давомида бевосита кўриш ва амалда синаб кўриш имконияти яратилади.

  Ишбилармонлик дастурининг асосий тадбири — ICCI 2026 конференцияси “Янги Ўзбекистон: ғоялардан кенг кўламли ечимларгача” мавзуси остида ўтказилиб, мегалойиҳалар, инновацион материаллар ва замонавий шаҳар муҳитини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратади.

  UzBuild — UFI сертификатига эга, халқаро миқёсда эътироф этилган кўргазма ва ишбилармонлик майдонидир.

  Кўргазма ташкилотчиси — Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси. Ҳамкорлар: ICA Eurasia Group ва Congresses of Central Asia (CCA).

49 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech