Tashkent Fashion & Textile Expo тўқимачилик бизнеси соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар, харидорлар ва мутахассисларни бирлаштирган ўзига хос тадбир бўлиб, ундан асосий мақсад соҳадаги сўнгги тенденцияларни намойиш этишдан иборат. Tashkent Fashion & Textile Expo мода ва тўқимачилик соҳасидаги халқаро ихтисослаштирилган кўргазма бўлиб, у Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Tashkent Fashion & Textile Expo – тадбиркорлар учун бизнес алоқаларини ўрнатиш ва энг яхши бизнес ечимларни амалга ошириш имконияти, шунингдек, ўз маҳсулотингизни профессионал аудитория – Осиё минтақасидаги тўқимачилик саноати харидорларига тақдим этишингиз мумкин бўлган жой. Кўргазмада Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Қирғизистон, Беларус каби давлатлар вакиллари иштирок этади.
Ўтказиш жойи «Ўзэкспомарказ» МКК, 1-павильон, Амир Темур шоҳ кўчаси 107, Тошкент 100084, Ўзбекистон