2026-йил 25-27 март кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасининг “Қишлоқ хўжалиги – Agroworld Uzbekistan 2026” 21-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмада қишлоқ хўжалиги саноатининг асосий йўналишлари: паррандачилик ва чорвачилик, озуқа ишлаб чиқариш, ветеринария тиббиёти, донни қайта ишлаш ва сақлаш, шунингдек, агрокимёвий ечимлар намойиш этилади.
Бу йилги кўргазмада Австрия, Белгия, Беларус Республикаси, Германия, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Нидерландия, Полша, Россия, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Франция ва Япония каби 19 та мамлакатдан 166 та компания иштирок этмоқда.
Дастур ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, фермер хўжаликлари, деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этишга қаратилган тўғридан-тўғри музокараларни ўз ичига олади.
Ушбу тадбир халқаро мулоқот, тажриба алмашинуви ва Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ёрдам беради.
Экспозициялар 1 ва 2-сонли павилонлар ҳамда Атриум залида жойлашган.
Ташкилотчилар: Iteca Exhibitions ва ICA Eurasia Group.