2024 йилнинг 2-4 октябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МККда “Aquatherm Tashkent” XII халқаро кўргазмаси ва “Plastex Uzbekistan” XIV халқаро пластмасса ва полимер саноати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу кўргазмалар 18 та мамлакат, хусусан Озарбайжон, Болгария, Германия, Эрон, Италия, Хитой, Россия, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон, Украина ва Чехиядан келган 400 дан ортиқ иштирокчиларни бир жойга тўплайди.
“Aquatherm Tashkent - 2024” кўргазмасида иқлим ускуналари, сув таъминоти ва муҳандислик санитарияси соҳасидаги янгиликлар билан танишиш мумкин.
“Plastex Uzbekistan - 2024” кўргазмаси эса ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, тажриба алмашиш ва соҳа ишлаб чиқарувчилари, дилерлари ва асосий экспертлари ўртасида янги алоқаларни ўрнатиш учун идеал платформадир. Кўргазма меҳмонлари пластмасса ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ускуналарининг энг сўнгги технологиялари, тайёр маҳсулотлар ва турли саноат тармоқлари учун хомашё билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар.