2025-йил 28–30-октябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК АЖда “UzCharmExpoEurAsia–2025” 19-Халқаро кўргазма бўлиб ўтмоқда. Кўргазма чарм, поябзал, галантерея буюмлари, қоракўл, мўйна ва жун маҳсулотларига бағишланган.
Кўргазмада турли мамлакатлардан 30 дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этади.
Тадбирнинг асосий мақсади – икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқаро брендларни жалб этиш орқали тармоқнинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришдир.
“ UzCharmExpoEurAsia–2025 ” кўргазмаси B2B, G2B ва G2G форматларида музокаралар ўтказиш, бизнес учрашувлар ташкил этиш ҳамда янги келишувларни имзолаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
Кўргазма ташкилотчиси – “Узчармсаноат” уюшмаси.