Сизни жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари мамлакатимиз бош кўргазма майдони – «Ўзэкспомарказ» МКК АЖда бўлиб ўтадиган, чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг асосий ихтисослаштирилган «UzCharmExpo – ShoesStar – EURASIA2023» кўргазмаси иштирокчиси бўлишга таклиф қиламиз.
Кўргазма маҳсулотлар ассортименти, жаҳон брендлари ва саноат инновациялари билан танишиш, шунингдек, Б2Б ва Г2Б форматида музокаралар ва учрашувлар ўтказиш имконини беради.
Уч иш куни давомида кўргазмага 10 000 га яқин киши ташриф буюриши кутилмоқда.
Кўргазма ташкилотчиси – «ЎзЧармСаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «ShoesStar» халқаро пойабзал ва чарм маҳсулотлари кўргазма компанияси ҳамкорлигида.
Стендларни брон қилиш ва батафсил маълумотлар олиш учун қўйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Тел: +998 71 268 00 46, + 998 98 707 64 44.
Э-манзил: uzcharmexpo@gmail.com; a.melikulov@uzcharm.com
Веб сахифа: https://www.uzcharmexpo.uz/