Ру Ўз O'z En

Uzbekistan Agrotech/Agromash Expo – 2024

Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаларининг якуний натижалари
«Uzbekistan AgroExpo – 2024», «Uzbekistan AgrotechExpo – 2024» ва «Uzbekistan AgromashExpo – 2024»

2024 йил 27-29 ноябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖнинг 1- ва 2-павилонлари ҳамда очиқ майдонларида халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмалари ўтказилди. Ушбу кўргазмалар «Uzbekistan AgroExpo – 2024» (қишлоқ хўжалиги техникаси, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликлари, ўсимликшунослик ва чорвачилик), «Uzbekistan AgrotechExpo – 2024» (қишлоқ хўжалиги комплекси учун ускуналар ва технологиялар) ва «Uzbekistan AgromashExpo – 2024» (қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари) номлари билан ўтказилди.

Кўргазмаларнинг мавзулари:

 - Агрономия ва агрономик амалиётлардаги инновациялар.

 - Экспорт муаммолари ва имкониятлари.

 - Барқарор қишлоқ хўжалиги ва унинг ривожланиши.

Иштирокчилар сони: 14 та мамлакатдан 120 дан ортиқ йирик компания, жумладан, Туркия, Германия, Россия, Эрон, Хитой, Италия, Корея, Латвия, Ҳиндистон, Украина, Австрия, БАА, Ўзбекистон, Қозоғистон.

Имзоланган ва амалга оширилган шартномалар сони: 2000 дан ортиқ.

Кўргазма майдони: Очиқ майдонлар – тахминан 7000 кв.м., 1- ва 2-павилонлар – тахминан 6000 кв.м.

Ташриф буюрувчилар сони: 5870 дан ортиқ киши.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech