Ру Ўз O'z En

Yangiliklar

02 Aprel 2024

“O‘zekspomarkaz” Milliy ko‘rgazma kompaniyasi» aksiyadorlik jamiyati kuzatuv kengashining mustaqil aʼzoligi uchun tanlov eʼlon qiladi

«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» акциядорлик жамияти

кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов эълон қилади

            Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлат фуқаролари танловда иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин. Танлов “Кузатув кенгаши мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш тўғрисида”ги Низом асосида ўтказилади.

Танловга аризаларни қабул қилишнинг бошланиш санаси: 04 апрель 2024 йил соат 09:00 дан.

Танловга аризаларни қабул қилишнинг тугаш санаси: 03 май 2024 йил соат 18:00 гача.

Аризалар тақдим этиладиган жой: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шох кўчаси, 107 уй манзилида жойлашган Жамият биноси.

Алоқа маълумотлари: (0-371-238-56-21), info@uzexpocentre.uz

Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари: кўргазмалар, ярмаркалар, тақдимотлар ва шу турдаги бошқа тадбирларни ўтказиш.

Лавозимга даъвогар номзодлар томонидан қуйидаги хужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса) ёки иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжатлар, маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
  • меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотнома (резюме);
  • тавсиянома (агар мавжуд бўлса);
  • “Кузатув кенгаши мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш тўғрисида”ги Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда жамият кузатув кенгаши мустақил аъзосининг мустақиллик мезонларига мувофиқлиги тўғрисидаги ариза.

 

Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • олий маълумотга эга бўлиш;
  • раҳбарлик (раҳбар, раҳбар ўринбосари, бош ҳисобчи, менежер, супервайзер, юридик хизмат бошлиғи, корпоратив бошқарув соҳасида фаолият юритадиган бошқарма бошлиғи, ваколатхона ёки филиал раҳбари) лавозимларида камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
  • судланмаган ёки судланганлик ҳолати ўрнатилган тартибда тугатилган ёки олиб ташланган бўлиши;
  • сўнгги уч йил ичида жамиятда ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларида ишламаган бўлиши;
  • жамият овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи (тўғридан-тўғри ва (ёки) аффилланган шахслар орқали) акциядор бўлмаслиги;
  • жамиятнинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлмаслиги керак. Бунда қайси шахслар билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваридан кўп бўлган суммага тенг амалдаги шартнома мавжуд бўлса, ўша шахслар йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи деб эътироф этилади;
  • сўнгги уч йил ичида жамиятга ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими бўлмаслик;
  • кетма-кет олти йил давомида жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига кирмаган шахс бўлиш;
  • жамият ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга бўлмаслик, бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган келишувлар мустасно;
  • жамиятнинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг яқин қариндоши ёки қуда томондан қариндоши (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, ўғиллари, қизлари, эри (хотини), шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бўлмаслиги;
  • давлат бошқаруви органининг ёки давлат жамиятсининг ходими бўлмаслик;
  • жамиятнинг уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари билан тасдиқланган ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиш.

Номзодларга қўйиладиган талаблар, кутилаётган вазифалар ва ваколатлар:

  • қонунчиликда ва жамият уставида белгиланган кузатув кенгаши аъзоси ваколат ва вазифаларини бажариш;
  • виждонан ва жонкуярлик асосида ҳаракат қилиш;
  • биринчи навбатда жамият манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиш;
  • жамиятга нисбатан қарор қабул қилишда эҳтиёткорлик билан ёндашиш;
  • қарорларни мустақил, шахсий ва бошқа манфаатларни инобатга олмаган ҳолда қабул қилиш;

«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» Кузатув кенгаши

 

 

Низомга 1-илова.docx

Мустақил аъзо учун низом.pdf

632 Chop etish
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech