"Ўзэкспомарказ" МКК" АЖ павильонлар 1, 2, Атриум 1
Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси
2026 йил 3–6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи (FIE Senior Epee World Cup) бўлиб ўтади.
Мусобақалар «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ кўргазмалар мажмуасининг 1-, 2-павильонлари ва 1-Атриумида ташкил этилади.
Нуфузли халқаро мусобақада жаҳоннинг 38 давлатидан 310 нафар спортчи иштирок этади. Унда дунёнинг кучли қиличбозлари ғолиблик медаллари ҳамда Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) рейтинги учун қимматли очколарни қўлга киритиш учун баҳс олиб борадилар.
Мусобақа дастуридан эркаклар ва аёллар ўртасидаги шахсий ҳамда жамоавий баҳслар ўрин олган.
Жаҳон кубоги босқичининг Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистон спорт ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири бўлиб, қиличбозлик спорт турини оммалаштириш ва халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мусобақа маҳаллий мухлисларга жаҳоннинг етакчи спортчилари чиқишларини бевосита кузатиш имконини беради ҳамда Ўзбекистоннинг йирик халқаро спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш салоҳиятини яна бир бор намоён этади.
Ташкилотчи: Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси
Тел.: +998 78 241-18-55