Ру Ўз O'z En
30 Май 2023

«Ўзэкспомарказ» МKK» AЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» акциядорлик жамияти

акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

 

Ҳурматли акциядорлар!

 

«Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 30 майдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 26 июнь куни, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2023 йил 20 июнь ҳолатига тузилади.

Электрон почта манзили: info@uzexpocentre.uz.

 

Кун тартиби:

 

  1. Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  3. Жамият фаолиятининг 2022 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида.
  5. Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида.
  6. Жамиятнинг 2023 йил учун мўлжалланган Бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида.
  7. Жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
  8. Жамият ички корпоратив хужжатларининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
  9. Жамият ташкилий тузилмасининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
  10. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  11. Жамият ижро органи (Бошқарув раиси ва аъзоларини) ваколатларини узайтириш ва тасдиқлаш тўғрисида.
  12. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш тўғрисида.
  13. Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолиятини молиявий ҳисоботларнинг миллий ва халқаро стандартлари талабларига мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш, шунингдек, 2023 йил учун ҳисобланган самарадорликнинг мухим кўрсаткичлари миқдорини текшириш бўйича аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 уйда жойлашган «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖнинг биносида 2023 йил 10 июндан 25 июнга қадар иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача танишишлари мумкин.

567 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech