Ру Ўз O'z En
04 Ноябрь 2025

“UzMedExpo-2025” 17- Халқаро тиббиёт кўргазмаси

2025 йил 4–6 ноябр кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ ҳудуддида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муҳим тадбир ҳисобланган “UzMedExpo-2025 17- Халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида инновацияларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун стратегик платформа бўлиб хизмат қилади.

Кўргазмада турли мамлакатлардан келган 100 дан ортиқ компаниялар иштирок этиб, тиббий жиҳозлар, фармацевтика, стоматология, ахборот технологиялари ҳамда тиббий туризм соҳаларидаги турли ечимларни тақдим этадилар.

“UzMedExpo-2025” Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа соҳавий ташкилотлар кўмагида ўтказилади. Бу эса замонавий технологияларни намойиш этиш ва тажриба алмашиш учун имконият яратиб, махаллий тиббиётни янада ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Кўргазма ташкилотчиси: International Expo Group

56 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech