Бугун 12 октябрь куни “Ўзэкспомарказ” МКМнинг учинчи ва туртинчи павилионларида “UzCharmExpo-2022” 13-Халқаро кўргазма-ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур нуфузли форум ташкилотчиларидир.
“UzCharmExpo-2022” Марказий Осиёдаги чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг энг йирик ихтисослаштирилган кўргазмасидир. 13-халқаро кўргазмада иштирок этиш мақсадида 450 га яқин маҳаллий ва 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг 70 дан ортиқ компаниялар 5 000 га яқин маҳсулот намуналари билан иштирок этишмоқда. Кўргазма 13 ва 14 октябрь кунлари ўз ишини давом этади.