Ру Ўз O'z En
13 Апрель 2022

TIHE - Тиббий инновациялар ҳудуди

“Соғлиқни сақлаш TIHE 2022” етакчи халқаро тиббиёт кўргазмаси 12-14 апрел кунлари “Ўзэкспомарказ” МККнинг иккита марказий павильонида (№1 ва 2) яна бир бор бир майдонда мутахассисларни жамлади.

Тиббиёт бетўхтов ривожланиб бормоқда. Доимий равишда янги дори воситалари патентланиб келмоқда, тиббий асбоб-ускуналар яратилмоқда, даволаш ва жарроҳлик операцияларининг янги усуллари жорий этилмоқда. Ҳар бир мамлакат давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларини тизимли янгилаш, замонавий тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлашда ғамхўрлик қилади. Шифокор ва тиббиёт мутахассисларининг малакасини ошириш ҳам муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти томонидан мамлакатимиз фуқароларининг умумий фаровонлиги йўлида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пандемия йиллари бунинг исботи бўлди, бу даврда беморлар учун қўшимча ўринлар яратиш ва тегишли инфратузилма билан таъминлаш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўрилиб кўплаб муассасалар шифохоналарга айлантирилди.

TIHE - 1995 йилда Тошкентда ўтказилган энг биринчи тиббий кўргазмадир. Соҳа мутахассислари кўргазма соғлиқни сақлаш доирасини ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, энг янги тиббий асбоб-ускуналар ва технологиялар билан танишишда муҳим аҳамият касб этишини тасдиқлаб келмоқдалар. Ҳар йили кўргазма майдони ўз доирасида ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, дилерлар ва шифокорларни тиббиёт соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар, мавжуд тиббий амалиётлар ва илғор технологияларни муҳокама қилиш учун бирлаштиради.

Мамлакатимиз ва хорижий компаниялар томонидан кўргазмага бўлган қизиқиш йил сайин ортиб бормоқда. Масалан, 2021 йилги кўргазмада 9 мамлакатдан 100 та компания ва брендлар иштирок этди. Жорий йилда 150 та компания ва брендлар қуйидаги 15 мамлакатдан, яни, Беларус, Германия, Ҳиндистон, Испания, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Жанубий Корея, Латвия, Покистон, Полша, Россия, Туркия, Чехия, Ўзбекистондан, кўргазмада иштирок этишларини тасдиқладилар. Улар қуйидаги соҳалардаги маҳсулотларни тақдим этадилар: тиббий асбоб-ускуналар ва технологиялар; тайёр доривор маҳсулотлари; фармацевтика саноати учун ускуналар ва технологиялар; стоматология учун ускуналар ва технологиялар.

40 та компания кўргазмада илк бор иштирок этади. Улар қаторида: Diag Lab Trade (Ўзбекистон), Euro Medreg Consulting (Ўзбекистон), Hope Medical (Ўзбекистон), Medtexno Trade (Ўзбекистон), Rossa (Ўзбекистон), TCG-MTL (Ўзбекистон), Pharmevo Private Limited (Покистон), Aksel & A (Қозоғистон), Solar / Spektroskopiya, optika va lazerlar - avangard ishlanmalar, YoAJ (Беларус), White Product (Россия), Aesthetic Systems (Қирғизистон), Biosystems S.A. (Испания), MIZ Medbelros (Беларус), FreBor (Беларус), Belarus protez-ortopediya reabilitatsiya markazi (Беларус), TahatAxi / Neuroimpulse Group, MChJ (Беларус), Micro Solutions (Қозоғистон), QUATRO TRADERS, MChJ (Ўзбекистон), Almamed (Россия), Twins Tek (Россия), Intersen (Россия), Els-Med (Россия), Mongoose Engineering Inc, MChJ (Ўзбекистон), Neom Technomed (Ҳиндистон), SPACEMED TECHNICS, MChJ (Ўзбекистон), VizaMed Plus (Қозоғистон), TND, LLP (Қозоғистон), Sinopharmtech (Россия), Hi-Tech Orient Medical (Ўзбекистон), GRAND DENTAL, MChJ (Ўзбекистон), RZ Medizintechnik GmbH (Германия), Medicare, OOO (Ўзбекистон), Verdent (Полша), OASIS GOODS, MChJ (Ўзбекистон), Zoger Dental (Ўзбекистон), Dunya GOZ (Туркия) ва бошқалар.

Германия компаниялари миллий павильонда тақдим этилган: National German Stand / BMWi-Infostand, Asclepion, MIPM, Heel, Drаger.  Уларнинг стендларида «тоза хоналар» учун технологиялар, юқори сифатли диагностика ускуналари, сарф материаллари ва бошқа кўп нарсалар билан танишишингиз мумкин.

Кўргазмада илк бор Латвия компаниялари миллий стенд билан иштирок этадилар. Стенд Латвия инвестициялар ва ривожланиш агентлиги томонидан ташкил этилган. Стендда қуйидаги компаниялар ҳозир бўлади: Larifans Ltd., GMT Ltd., SPODRA Ltd (MidoPharm).  Улар профессионал косметика, маиший ва профессионал кимё, тиббиёт муассасалари учун дезинфекциялаш воситаларини ишлаб чиқарувчиси бўлиб, шунингдек, турли шаклларда косметика ва дори-дармонлар учун асос бўлган асл фармацевтика маҳсулоти - икки қаторли рибонуклеин кислотасини ҳам ишлаб чиқарадилар.

Коллектив стендлар Беларус Республикаси ва Россия Федерацияси корхоналари томонидан намойиш этилади.

«Белфармпром» холдингининг (Беларус) жамоавий стендида Экзон, Белмедпрепараты, Минскинтеркапс корхоналари дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларини намойиш этади. Шунингдек, Беларус компаниялари алоҳида стендлар билан кенг намойиш этилган. Улар орасида тиббиёт мебеллари, протез-ортопедия жиҳозлари, операция столлари ва ҳоказоларни ишлаб чиқарувчилари мавжуддир.

Россия Федерациясидан қуйидаги компаниялар иштирок этади: Поток Интер, Промет, Уайт Продакт, УралМед, Эколаб, МТЛ, Альмамед, Твинс ТЭК, Интерсен, Елс-Мед, Концерн "Аксион", Синофармтех, Швабе-Медиа, Медикрафт. Ушбу компаниялар клиникалар, лабораториялар, фармацевтика корхоналари учун турли хил тиббий жиҳозлар, дори-дармон ва тиббий маҳсулотларни намойиш этади.

Бундан ташқари, Хитой компанияларининг кенг иштирокини таъкидлаш мумкин. Жорий йилда фармацевтика саноати учун асбоб-ускуналар, лаборатория ва тиббий асбоб-ускуналар тақдим этувчи 17 компания ташриф буюради.

Маҳаллий компаниялар (40 та компания) тиббий асбоб-ускуналар, фармацевтика, лаборатория, сарф материаллари, стоматология соҳасида кенг турдаги маҳсулотларни намойиш этади. Улар орасида TCG-MTL, Health Pharm Service, Premium Technics, Intermed Innovation, Albatros Healthcare, BTL Medical Technologies, Byork ва бошқалар иштирок этадилар.

“Соғлиқни сақлаш – TIHE 2022” 26-Тошкент халқаро кўргазмаси доирасида “Соғлиқни сақлашда замонавий технологиялар” мавзусида илмий-амалий семинарлар ўтказилади.

Ўтказилиш санаси ва жойи: 2022 йил 12-14 апрел, Конгресс-холл, “Ўзэкспомарказ” МКК.

Муҳокамалар доирасида Ўзбекистон Республикасида ички тиббий туризмни ривожлантириш (ташкилотчи - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги), ИФА, ПЦР ва клиник биокимё бўйича комплекс ечимлар, лаборатория тиббиёти, молекуляр генетик тадқиқотларни ташкил этишда замонавий ёндашувлар, амалий тиббиётда молекуляр диагностика истиқболлари ва бошқа кўплаб мавзулар "Vektor-Best"  АЖ, QIAGEN Россия, ЎзР ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти, ЎзР Гематология РИПИАТМ томонидан кўриб чиқилади.

Семинарларда олинган янги билимлар, ўзаро тажриба алмашиш мамлакатимизда малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва тиббиёт ривожига хизмат қилади.

Уч кун давом этадиган кўргазма соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, давлат тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш, шифохоналарни жиҳозлаш, шунингдек, шифокорларни малакасини оширишга хизмат қиладиган кенг турдаги маҳсулотлар, асбоб-ускуналар ва технологияларни ўз ичига олган самарали намойиш майдончасига айланади .

Қуйидаги давлат идоралар тадбирни расмий қўллаб-қувватлаб келмоқда:

  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
  • Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
  • Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси
  • Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

Ҳомий: SNIBE

Ташкилий кўмак: «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ

Бош медиа ҳамкор: Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК)

Тадбирни ташкил этувчилари: Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia компанияси.

Кўргазма Iteca Exhibitions компаниясининг барча тадбирлари каби Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган санитария-эпидемиологик меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади.

Қўшимча маълумот учун Iteca Exhibitions матбуот хизматига мурожаат қилинг.

Тел: + (998 71) 205 18 18, факс: + (998 71) 237 22 72 

E-mail: pr@iteca.uz; www.iteca.uz

939 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech