Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Рақамли трансформация маркази маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жорий йилнинг 12-15-декабрь кунлари, Миллий кўргазма мажмуаси “Ўзэкспомарказ”нинг барча павильонларида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Ярмарка республиканинг йирик саноат ташкилотлари билан маҳаллий саноат корхоналари ўртасида ишлаб чиқариш кооперациясини янада кенгайтиришга қаратилган. Мазкур ярмаркада импорт бўйича йирик тармоқ корхоналари томонидан харид қилинган импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг намойиши ҳам ташкил этилади.