Ру Ўз O'z En
21 Май 2025

“Mould Central Asia”, “Plast Central Asia”, “International Commodity Fair Tashkent” Халқаро кўргазмаси

2025-йил 21-23 май кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖнинг 1- ва 2-сонли  павильонларида “Mould Central Asia”, “ Plast Central Asia” ва “International Commodity Fair Tashkent” халқаро кўргазмалари бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Жанубий Корея, Германия ва Италиядан 150 дан ортиқ иштирокчи компаниялар ҳамда 10 дан ортиқ саноат экспертлари ва брендлар қатнашиши режалаштирилган. Шунингдек, 15 дан ортиқ саноат ва савдо соҳалари вакиллари иштироки кутилмоқда.

Кўргазмада қуйидагилар намойиш этилади: пресс-формалар, штамплар, технологик мосламалар ва махсус асбоб-ускуналар, технологик ва механик ишлов бериш, муҳандислик ечимлари ва комплекс ишлаб чиқариш хизматлари етказиб берувчилари, техник хизмат кўрсатиш, термопластлар, реактопластлар, каучуклар, композит материаллар, шунингдек, иш ҳолатидаги ускуналар: экструзия, босим остида қуйиш, пуфлатиш, автоматлаштириш, дастурий таъминот ва бошқарув тизимлари, контракт асосида ишлаб чиқариш, қадоқлаш, автомобиль эҳтиёт қисмлари, тиббий буюмлар ва бошқа кўплаб маҳсулотлар.

Кўргазманинг асосий мақсад ва вазифаси инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, Ўзбекистоннинг асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, халқаро тажриба алмашинуви ва бизнес алоқаларни йўлга қўйиш.

Кўргазмалар ташкилотчиси – BMCA ( Business Media Central Asia) компанияси

298 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech